ORADRO tabletkalari 500mg N14
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Antibiotiklar
Страна производитель:
Turkiya
Активное вещество:
Klaritromisin
Производитель:
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Количество в упаковке:
14
Код ATX:
J01FA09
Инструкция ORADRO tabletkalari 500mg N14
Dori shakli
Орадро 250 мг: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 7 ёки 14 таблетка блистерда. 7 таблеткадан 2 блистер ёки 14 таблеткадан 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Орадро 500 мг: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 7 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
14
Dozirovkasi
Орадро препарати ичга, чайнамасдан ва майдаламасдан, бутун ҳолда, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан, овқатланишдан қатъий назар сутканинг исталган вақтида (айнан бир вақтда бўлса афзал) қабул қилинади. Препаратни қабул қилиш вақти ўтказиб юборилганида ўтказиб юборилган дозани иложи борича эртароқ қабул қилиш керак. Бироқ, агар навбатдаги қабулни вақти яқинлашган бўлса, у ҳолда ўтказиб юборилган дозани компенсация қилиш мақсадида препаратнинг дозасини икки марта ошириш мумкин эмас. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга одатда 250 мг дан ҳар 12 соатда буюрилади. Оғир инфекцияларда дозаси ҳар 12 соатда 500 мг гача оширилиши мумкин. Одатдаги даволаш давомийлиги 6-14 кунни ташкил этади. Helicobacter pylori эрадикацияси учун 250-500 мг дан суткада 2 марта, одатда 7-14 кун давомида, бошқа дори воситалари билан мажмуада буюрилади. Mycobacterium avium инфекцияси бўлган пациентларда бошланғич доза 500 мг ни ташкил этади, ҳар 12 соатда буюрилади. Агар 3-4 ҳафта давомида клиник ёки бактериологик маълумотлар асосида яхшиланиш кузатилмаса, у ҳолда доза суткада икки марта 1000 мг гача оширилиши мумкин. ОИТС билан хасталанган беморларда MAC чақирган диссеминацияланган инфекцияни даволаш препаратнинг клиник ёки микробиологик самарадорлиги қанча давом этса, шунча давом эттириш тавсия этилади. Кларитромицинни бошқа антибактериал дори воситалари билан бирга қўллаш керак. Одонтоген инфекцияларни даволашда тавсия этилган доза 250 мг ни ташкил этади, ҳар 12 соатда 5 кун давомида қабул қилинади. Кекса ёшдаги пациентлар Кекса ёшдаги пациентлар учун катталар учун мўлжалланган дозаларда қўлланади. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши Буйраклар фаолияти нормал бўлганида кучсиз ифодаланган ва ўртача даражадаги жигар етишмовчилигида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам, буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда кларитромициннинг дозаси 2 мартага камайтирилиши керак, яъни суткада бир марта 250 мг гача ёки оғирроқ инфекцияларда 250 мг суткада икки марта бўлиши керак. Бундай пациентларда даволаш 14 кундан ортиқ давом этмаслиги керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Кларитромицин верапамил (кальций каналларини блоклайдиган препарат) билан бирга қабул қилинганида артериал босим пасайиши, брадиаритмия ва сут кислотали ацидоз ривожланиши мумкин. Теофиллиннинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларда қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини назорат қилиш керак, у кларитромицин билан бирга қабул қилиш сабабли ошиши мумкин. Соғлом катта ёшдаги пациентларда кунига 40 мг омепразолни қабул қилиш фонида кларитромицинни 500 мг дан ҳар 8 соатда қабул қилиш омепразолнинг Css ошишига олиб келган (Cmax, AUC, T1/2 мувофиқ равишда 30%, 89% ва 34% га ошган). Меъда ширасининг рН қиймати омепразол билан монотерапияда 5,2 ва кларитромицин билан бирга қабул қилинганида 5,7 бўлган. Кларитромицинни ранитидин висмут цитрати билан мажмуада қўллаш плазмада ранитидиннинг концентрациясини (57%), висмутникини (48%) ва 14-гидрокси-кларитромицинникини (31%) га ошишига олиб келган. Ушбу самараси клиник аҳамиятга эга эмас. ОИТВ билан инфекцияланган катта ёшдаги пациентларга кларитромицин (250 мг таблетка) ва зидовудинни бир вақтда қўллаш зидовудиннинг мувозанатли концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. Кларитромицин ва зидовудиннинг дозаларини танлаш керак. Антибиотикни қабул қилиш ОИТВ билан инфекцияланган катта ёшдаги пациентларда диданозиннинг фармакокинетикасига статистик аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Флуконазол 200 мг дозада ҳар куни ва кларитромицин суткада 1 г дозада бирга қабул қилинганида кларитромициннинг мувозанатли концентрацияси ва AUC мувофиқ равишда 33% ва 18% га ошиши мумкин. Кларитромициннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Кларитромицин ва ритонавир, атазанавир ёки бошқа протеаза ингибиторлари бир вақтда буюрилганида кларитромициннинг AUC қиймати 77% га ошади, 14-гидрокси-кларитромициннинг AUC қиймати эса 100% га пасаяди. Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, креатинин клиренси минутига 30-60 мл бўлган пациентларда кларитромициннинг дозасини 50% га камайтириш керак, креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларда кларитромициннинг дозасини 75% га камайтириш керак. Дигоксин ва кларитромицинни бир вақтда олган беморларнинг плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ошиши юзасидан хабарлар мавжуд. Дигиталис интоксикацияси ва потенциал летал аритмияларни ривожланишидан сақланиш учун зардобдаги дигоксиннинг миқдорини доимо назорат қилиш керак. CYP3A ва Р-гликопротеин учун субстрат ҳисобланган колхицин ва кларитромицин бирга буюрилганида, бошқа макролидлар - CYP3A ва Р-гликопротеин ингибиторлари каби, ингибиция бўлиши колхициннинг таъсирини кучайишига олиб келиши мумкинлиги туфайли, колхицинни токсик таъсир қилиш симптомларини аниқлаш мақсадида пациентларни синчиклаб кузатиш керак. CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларда кларитромицин толтеродин билан бирга қўлланганида кларитромицин бўлганида (CYP3A изоферментларининг ингибитори) толтеродиннинг дозасини камайтириш талаб этилиши мумкин. Кларитромицин ва CYP3A изоферментлари томонидан бирламчи метаболизмга учрайдиган дори воситалари бирга қабул қилинганида уларнинг концентрациялари ўзаро ошиши мумкин, бу ҳолат ҳам терапевтик, ҳам ножўя самараларини кучайтириши ёки узайтириши мумкин. Астемизол, цизаприд, пимозид, терфенадин, эрготамин ва бошқа шохкуя алкалоидлари, алпразолам, мидазолам, триазолам билан бирга қўллаш мумкин эмас. Карбамазепин, цилостазол, циклоспорин, дизопирамид, ловастатин, метилпреднизолон, билвосита антикоагулянтлар (шу жумладан, варфарин), хинидин, рифабутин, силденафил, симвастатин, такролимус, винбластин, фенитоин, теофиллин ва вальпроат кислотаси билан эҳтиёткорлик билан буюрилади (цитохром Р450 нинг бошқа изоферментлари орқали метаболизмга учрайдилар). Дори воситаларининг дозаларига тузатиш киритиш ва қон зардобидаги концентрациясини назорат қилиш керак. Цизаприд, пимозид, терфенадин ва астемизол билан бирга қўлланганида қонда уларнинг концентрациялари ошиши, QT оралиғи узайиши ва юрак аритмиялари, жумладан қоринчалар пароксизмал тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси, қоринчалар липиллаши ёки хилпиллаши, “пируэт” туридаги полиморф қоринчалар тахикардияси ривожланиши мумкин. Бундай ўзаро таъсир механизми цитохром Р450 тизимининг бошқа изоферменти томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситалари – фенитоин, теофиллин ва вальпроат кислотаси қўлланганида кузатилади. Юқорида кўрсатилган препаратлар бир вақтда буюрилганида уларнинг қон зардобидаги концентрацияси ва ЭКГ ни мониторинги талаб этилади. Кларитромицин триазоламнинг клиренсини камайтириши мумкин, ва шу орқали уйқучанликни ривожланиши ва онгни чалкашиши билан кечувчи фармакологик самараларини ошириши мумкин. Организмдан чиқарилиши CYP3A изоферментларига боғлиқ бўлмаган бензодиазепинлар (темазепам, нитразепам, лоразепам) учун кларитромицин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам. Эфавиренз, невирапин, рифампицин, рифабутин ва рифапентин (цитохром Р450 индукторлари) кларитромициннинг плазмадаги концентрациясини пасайтирадилар ва унинг терапевтик самарасини сусайтирадилар ва шу билан бирга 14-гидрокси-кларитромициннинг концентрациясини оширадилар. Эрготамин ва дигидроэрготамин (шохкуя дериватлари) билан бирга қўллаш оғир даражадаги периферик вазоспазм, қўл-оёқлар ва бошқа тўқималар ишемияси, шу жумладан марказий нерв тизими ишемияси ва сезувчанликни ўзгаришлари билан намоён бўлувчи ўткир эрготамин интоксикациясига олиб келиши мумкин. Кларитромицин гидроксиметилглутарил-КоА-редуктаза ингибиторлари – ловастатин ва симвастатин билан бир вақтда қабул қилинганида рабдомиолиз ривожланганлигини жуда кам ҳоллари таърифланган. Кларитромицин ва макролидлар гуруҳига мансуб бошқа антибиотиклар, шунингдек линкомицин ва клиндамицин ўртасида кесишган чидамлилик ривожланиши мумкинлигига эътибор бериш керак. Кларитромицин ва итраконазол бирга қабул қилинганида плазмада препаратларнинг концентрацияси икки томонлама ошиши мумкин. Ушбу дори воситаларнинг фармакологик самаралари кучайиши ёки узайиши мумкинлиги туфайли итраконазол ва кларитромицинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Кларитромицин (суткада 1 г) ва саквинавир (юмшоқ желатин капсулаларда, 1200 мг кунига 3 марта) бир вақтда қабул қилинганида саквинавирнинг AUC ва мувозанатли концентрацияси мувофиқ равишда 177% ва 187% га, кларитромицинники эса 40% га ошиши мумкин. Ушбу иккита дори воситасини чекланган муддат давомида, юқорида кўрсатилган дозалар / дори шаклларида бирга буюрилганида дозаларига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- Кларитромицинга, препаратнинг бошқа компонентларига ёки макролидлар гуруҳига мансуб антибиотикларга юқори сезувчанлик; - Порфирия; - Қуйидаги препаратлар: астемизол, цизаприд, пимозид, терфенадинни бир вақтда қабул қилиш (чунки QT оралиқни узайишига ва юрак аритмиялари, жумладан қоринчалар тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ҳамда “пируэт” туридаги қоринчалар тахикардиясини ривожланишига олиб келиши мумкин); - Кларитромицин ва эрготамин ёки дигидроэрготаминни бир вақтда қўллаш (чунки эрготоксикликка олиб келиши мумкин); - Ҳомиладорликни I уч ойлиги; - Лактация даври; - 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.
Maxsus shartlar
Орадро препаратини ҳомиладорликда, муқобил даволаш бўлмаган ҳоллардан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Бундай ҳолларда, шунингдек препаратни қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик кузатилганида ҳомила учун потенциал ҳавфни инобатга олиш керак. Ўртача ва яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга кларитромицин буюрилганида жигарнинг функционал ҳолатидан қатъий назар ё бир марталик дозани камайтириш, ёки антибиотикни қабул қилишлар ўртасидаги оралиқни узайтириш керак. Клиника амалиётида, айниқса кекса ёшдаги одамларга колхицин кларитромицин билан мажмуада қўлланганида колхициннинг токсиклиги таърифланган. Уларнинг баъзилари буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда кузатилган; бундай пациентларда бир неча ўлим ҳоллари кузатилганлиги юзасидан хабарлар берилган. Креатинин клиренси минутига 25 л дан кам бўлган пациентларга ва анамнезида ўткир порфирия ҳоллари бўлган пациентларга кларитромицинни ранитидин висмут цитрати билан мажмуада буюриш тавсия этилмайди. Буйрак фаолияти нормал бўлган ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга буюрилганида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Препарат жигарда метаболизмга учрайдиган препаратларни қабул қилиш фонида эҳтиёткорлик билан буюрилади (қон зардобида уларнинг концентрациясини ўлчаш тавсия этилади). Орадро препарати варфарин ёки бошқа билвосита антикоагулянтлар билан бирга буюрилганида протромбин вақтини назорат қилиш керак. Даволаниш вақтида ёки даволангандан сўнг оғир ва давомли диарея ривожланганида, препаратни зудлик билан бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюриш талаб этиладиган сохта мембраноз колит ташхисини истисно қилиш керак. Кларитромицин билан даволаш ўтказилганида gravis миастениясининг симптомларини зўрайиши ва миастеник синдромнинг симптомларини пайдо бўлиши кузатилган. Антибиотик асоссиз давомли ёки такрорий қўлланганида суперинфекция (сезгир бўлмаган бактериялар ва замбуруғларни ўсиши) ривожланиши мумкин. Иккиламчи инфекция ривожланганида адекват даволаш буюрилиши керак. Орадро препарати ва макролидлар гуруҳига мансуб бошқа антибиотиклар, шунингдек линкомицин ва клиндамицинни ўртасида кесишган резистентлик ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Кларитромицин Helicobacter pylori ни эрадикацияси учун қўлланганида антибиотикни қабул қилиш тугаганидан сўнг камида 4 ҳафтадан кейин қўзғатувчини борлигига назорат текширувини ўтказиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда кларитромицинни қўллаш ҳавфсизлиги ўрганилмаган. Ҳомиладорликни I уч ойлигида кларитромицинни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликни II ва III уч ойликларида кларитромицинни фақат муқобил даволаш бўлмаганида ва она учун препаратни қабул қилишдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина буюриш мумкин. Кларитромицин кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Педиатрияда қўлланиши 12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Кларитромицинни автотранспортни ҳайдаш ва механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ, транспорт ва механик воситаларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (кларитромицин билан даволаниш вақтида бош айланиши ва/ёки дезориентация ривожланиши мумкин). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – диарея, қусиш, қоринда оғриқ, кўнгил айниши; кам ҳолларда – глоссит, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини кандидози, тил ва тишлар рангини ўзгариши (қайтувчан), жигар фаолиятини бузилиши, жумладан трансаминазаларнинг фаоллигини ўткинчи ошиши ва сариқлик билан ёки сариқликсиз кечувчи гепатоцеллюляр ва/ёки холестатик гепатит (жигар фаолиятини бузилиши оғир даражада бўлиши мумкин ва одатда қайтувчан бўлади), ўткир панкреатит, сохта мембраноз колит (ўртача даражадан ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи даражагача бўлиши мумкин). Жигар етишмовчилигидан ягона ўлим ҳолати қайд этилган, бу одатда жиддий ёндош касалликлари мавжуд бўлганида ва/ёки бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида кузатилган Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – ўткинчи бош оғриқлари, бош айланиши, безовталик, уйқусизлик, қўрқинчли тушлар кўриш, қулоқларни шанғиллаши; кам ҳолларда – тиришишлар; жуда кам ҳолларда – миалгия, парестезиялар, онгни чалкашиши, дезориентация, галлюцинациялар, психоз ва деперсонализация. Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – қоринчалар тахикардияси, “пируэт” типидаги қоринчалар аритмияси, қоринчаларни липиллаши ва хилпиллаши, электрокардиограммада QT оралиғини узайиши (бошқа макролидларда бўлгани каби). Сезги аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – қулоқларда шовқин, қулоқларни шанғиллаши, ҳид билишни бузилиши, таъм билишни бузилиши (дисгевзия); якка ҳолларда – препарат бекор қилинганидан сўнг ўтиб кетувчи эшитишни йўқолиши. Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – интерстициал нефрит ва буйрак етишмовчилигини ривожланиши. Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, терини қизариши; кам ҳолларда – анафилактик реакциялар, ҳавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз. Лаборатор кўрсаткичлар: тез-тез эмас – “жигар” трансаминазалари, билирубиннинг даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения, протромбин вақтини узайиши, гиперкреатининемия, гипогликемия (гипогликемик дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганида). Бошқалар: одатда кузатилмайдиган қон кетишлар, қон қуйилиши, миалгия, препарат узоқ муддат ёки такроран қўлланганида суперинфекция (микроорганизмларда чидамлиликни ривожланиши) ривожланиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Орадро – кенг таъсир доирасига эга бўлган, макролидлар гуруҳининг иккинчи авлодига мансуб ярим синтетик бактериостатик антибиотикдир. Препарат микроб ҳужайрасининг рибосомалари мембраналаридаги 50S суббирликлари билан боғланиб, микроорганизмдаги оқсил синтезини бостиради. Кларитромицин ҳам in vitro, ҳам in vivo широитларида кўпчилик аэроб ва анаэроб граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан юқори самарали: Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus spp. (шу жумладан, метициллинга сезгир Staphylococcus aureus), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Streptococcus viridans, Listeria monocytogenes. Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Legionella pneumophila, Bordetella pertussis, Helicobacter pylori, Campylobacter jejuni. Микобактериялар: Mycobacterium leprae, Mycobacterium kansasii, Mycobacterium chelonae, Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium marinum, Mycobacterium avium complex ((MAC), включающий Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellulare). Бошқа микроорганизмлар: Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia pneumoniae (TWAR), Chlamydia trachomatis, Helicobacter pylori, Haemophilus ducreyi, Neisseria meningitides, Ureaplasma urealyticum, Propionibacterium acnes, Propionibacterium spp., Bacteroides fragilis, Bacteroides melaninogenicus, Eubacter spp., Peptococcus spp.,Peptostreptococcus spp., Pasteurella multocida, Toxoplasma gondii, Corynebacterium spp. β-лактамазани ишлаб чиқарилиши кларитромициннинг фаоллигига таъсир кўрсатмайди. Enterobacteriaceae, Pseudomonas spp., шунингдек лактазани парчаламайдиган грамманфий бактериялар кларитромицинга сезгир эмас. Стафилококларнинг метициллин ва оксациллинга чидамли бўлган кўпчилик штаммлари кларитромицинга резистентдир. Кларитромицинга ва макролидлар гуруҳига мансуб бўлган бошқа антибиотикларга, шунингдек линкомицин ва клиндамицинга кесишган резистентлик ривожланиши мумкин. Одам организмида кларитромициннинг асосий метаболити – 14-гидрокси-кларитромицинни Haemophilus influenzae га қарши микробиологик фаоллиги кларитромицинга нисбатан 2 марта юқоридир. Дастлабки модда ва унинг асосий метаболити кўрсатилган микроорганизмга нисбатан ё аддитив, ёки синергик таъсир кўрсатади. Бироқ, MAC га 14-гидроксикларитромицин дастлабки бирикмасига нисбатан фаоллиги 4-7 марта камроқ. MAC га қарши бундай фаолликни клиник аҳамияти маълум эмас.
Farmakodinamikasi
Кларитромицин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Биокираолишлиги – ичга қабул қилинганида – 55% ни ташкил этади. Овқат унинг сўрилишини секинлаштиради, аммо кларитромициннинг биокираолишлигига аҳамиятли таъсир қилмайди. Оқсиллари билан боғланиши – 90% дан ортиқ. Кларитромициннинг тахминан 20% жигарда цитохром CYP3A4, CYP3A5 ва CYP3A7 ферментлари томонидан Haemophilus influenzae га нисбатан яққол фаолликка эга бўлган асосий метаболит - 14-гидроксикларитромицингача метаболизмга учрайди. Плазмада максимал концентрациясига (Сmах) 3 соатдан камроқ вақт давомида эришилади. Суткада 250 мг дозадан мунтазам равишда қабул қилинганида ўзгармаган препаратнинг мувозанатли концентрацияси (Css) – 0,62-0,84 мкг/мл ва асосий метаболитники мувофиқ равишда 0,4-0,7 мкг/мл ни ташкил этади; дозаси суткада 500 мг гача оширилганида ўзгармаган препаратнинг Css 1,77-1,89 мкг/мл ва унинг плазмадаги метаболитиники 0,67-0,8 мкг/мл ни ташкил этади. Кларитромицин организмнинг тўқималари (ўпка, танглай муртаклари, сўлак, балғам ва ўрта қулоқ, тери ва организмнинг юмшоқ тўқималари) ва суюқликларига осон ўтади, у ерда зардобдаги концентрациясидан деярли 10 марта ортиқ концентрацияга эришади. Ярим чиқарилиш даври 250 мг дозаси қабул қилинганидан сўнг 3 соатдан 4 соатгача бўлган вақтни ташкил этади; 500 мг дозаси қабул қилинганидан сўнг 5 соатдан 7 соатгача бўлган вақтни ташкил этади. Клаитромициннинг 20% дан 30% гача қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда, қолган қисми метаболитлар ҳолида чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, бош айланиши, онгни чалкашиши ривожланиши мумкин. Даволаш: дозаси ошириб юборилганида зудлик билан меъдани ювиш ва симптоматик даволаш ўтказиш кўрсатилган. Гемодиализ ва перитонеал диализ қон зардобида кларитромициннинг концентрациясини аҳамиятли даражада пасайишига олиб келмайди.
Umumiy ma'lumot
ORADRO tabletkalari 500mg N14 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA ORADRO ORADRO Preparatning savdo nomi: Oradro Ta‘sir etuvchi modda (XPN): klaritromisin Dori shakli: plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. Tarkibi: Plyonka qobiq bilan qoplangan har bir tabletka quyidagilarni saqlaydi: faol modda: 250 mg yoki 500 mg klaritromisin; yordamchi moddalar: povidon K30, polisorbat 80, suvsiz kolloid kremniy dioksidi, talk, stearin kislotasi, o‘ta jelatinlangan kraxmal, magniy stearati, kroskarmelloza natriy, mikrokristall sellyuloza; qobig‘ining tarkibi: sariq Opadri® II 85F32085 (qisman gidrolizlangan polivinil spirti, makrogol, titan dioksidi, talk, xinolin sarig‘i alyumin laki, temir (II)-oksidi, sariq shafaq FCF alyumin laki). Ta‘rifi: oval, ikki tomonlama qavariq, bir tomonida bo‘lish uchun riskasi bo‘lgan, sariq rangli plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. Farmakoterapevtik guruhi: antibiotik (makrolidlar guruhi). ATX kodi: J01FA09 Farmakologik hususiyatlari Oradro – keng ta‘sir doirasiga ega bo‘lgan, makrolidlar guruhining ikkinchi avlodiga mansub yarim sintetik bakteriostatik antibiotikdir. Preparat mikrob hujayrasining ribosomalari membranalaridagi 50S subbirliklari bilan bog‘lanib, mikroorganizmdagi oqsil sintezini bostiradi. Klaritromisin ham in vitro, ham in vivo shiroitlarida ko‘pchilik aerob va anaerob grammusbat va grammanfiy mikroorganizmlarga nisbatan yuqori samarali: Aerob grammusbat mikroorganizmlar: Staphylococcus spp. (shu jumladan, metisillinga sezgir Staphylococcus aureus), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Streptococcus viridans, Listeria monocytogenes. Aerob grammanfiy mikroorganizmlar: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Legionella pneumophila, Bordetella pertussis, Helicobacter pylori, Campylobacter jejuni. Mikobakteriyalar: Mycobacterium leprae, Mycobacterium kansasii, Mycobacterium chelonae, Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium marinum, Mycobacterium avium complex ((MAC), vklyuchayuщiy Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellulare). Boshqa mikroorganizmlar: Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia pneumoniae (TWAR), Chlamydia trachomatis, Helicobacter pylori, Haemophilus ducreyi, Neisseria meningitides, Ureaplasma urealyticum, Propionibacterium acnes, Propionibacterium spp., Bacteroides fragilis, Bacteroides melaninogenicus, Eubacter spp., Peptococcus spp.,Peptostreptococcus spp., Pasteurella multocida, Toxoplasma gondii, Corynebacterium spp. β-laktamazani ishlab chiqarilishi klaritromisinning faolligiga ta‘sir ko‘rsatmaydi. Enterobacteriaceae, Pseudomonas spp., shuningdek laktazani parchalamaydigan grammanfiy bakteriyalar klaritromisinga sezgir emas. Stafilokokklarning metisillin va oksasillinga chidamli bo‘lgan ko‘pchilik shtammlari klaritromisinga rezistentdir. Klaritromisinga va makrolidlar guruhiga mansub bo‘lgan boshqa antibiotiklarga, shuningdek linkomisin va klindamisinga kesishgan rezistentlik rivojlanishi mumkin. Odam organizmida klaritromisinning asosiy metaboliti – 14-gidroksi-klaritromisinni Haemophilus influenzae ga qarshi mikrobiologik faolligi klaritromisinga nisbatan 2 marta yuqoridir. Dastlabki modda va uning asosiy metaboliti ko‘rsatilgan mikroorganizmga nisbatan yoki additiv, yoki sinergik ta‘sir ko‘rsatadi. Biroq, MAC ga 14-gidroksiklaritromisin dastlabki birikmasiga nisbatan faolligi 4-7 marta kamroq. MAC ga qarshi bunday faollikni klinik ahamiyati ma‘lum emas. Farmakokinetikasi Klaritromisin me‘da-ichak yo‘llaridan yaxshi so‘riladi. Biokiraolishligi – ichga qabul qilinganida – 55% ni tashkil etadi. Ovqat uning so‘rilishini sekinlashtiradi, ammo klaritromisinning biokiraolishligiga ahamiyatli ta‘sir qilmaydi. Oqsillari bilan bog‘lanishi – 90% dan ortiq. Klaritromisinning taxminan 20% jigarda sitoxrom CYP3A4, CYP3A5 va CYP3A7 fermentlari tomonidan Haemophilus influenzae ga nisbatan yaqqol faollikka ega bo‘lgan asosiy metabolit – 14-gidroksiklaritromisingacha metabolizmga uchraydi. Plazmada maksimal konsentrasiyasiga (Smax) 3 soatdan kamroq vaqt davomida erishiladi. Sutkada 250 mg dozadan muntazam ravishda qabul qilinganida o‘zgarmagan preparatning muvozanat konsentrasiyasi (Css) – 0,62-0,84 mkg/ml va asosiy metabolitniki muvofiq ravishda 0,4-0,7 mkg/ml ni tashkil etadi; dozasi sutkada 500 mg gacha oshirilganida o‘zgarmagan preparatning Css 1,77-1,89 mkg/ml va uning plazmadagi metabolitiniki 0,67-0,8 mkg/ml ni tashkil etadi. Klaritromisin organizmning to‘qimalari (o‘pka, tanglay murtaklari, so‘lak, balg‘am va o‘rta quloq, teri va organizmning yumshoq to‘qimalari) va suyuqliklariga oson o‘tadi, u yerda zardobdagi konsentrasiyasidan deyarli 10 marta ortiq konsentrasiyaga erishadi. Yarim chiqarilish davri 250 mg dozasi qabul qilinganidan so‘ng 3 soatdan 4 soatgacha bo‘lgan vaqtni tashkil etadi; 500 mg dozasi qabul qilinganidan so‘ng 5 soatdan 7 soatgacha bo‘lgan vaqtni tashkil etadi. Klaitromisinning 20% dan 30% gacha qismi buyraklar orqali o‘zgarmagan holda, qolgan qismi metabolitlar holida chiqariladi. Qo‘llanilishi Yuqori nafas yo‘llarining infeksiyalari: faringit, laringit, tonzillit, sinusit; Quyi nafas yo‘llarining infeksiyalari: bronxit, pnevmoniya; Teri va teri osti yog‘ to‘qimasining asoratlanmagan infeksiyalari: follikulit, furunkulez, saramas, impetigo, jarohat infeksiyasi; Me‘da va/yoki o‘n ikki barmoq ichak yara kasalligi (majmuaviy davolashda) – o‘n ikki barmoq ichakni o‘tkir yarasini davolash, Helicobacter pylori eradikasiyasi uchun va yara kasalligini qaytalanishlari tezligini kamaytirish uchun; Mycobacterium avium, Mycobacterium inlracellulare chaqirgan, tarqalgan yoki lokalizasiyalangan mikobakterial infeksiyalarni davolash hamda oldini olish; Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium kansasii va Mycobacterium chelonae chaqirgan lokalizasiyalangan infeksiyalarni davolash hamda oldini olish uchun qo‘llanadi. 12 yoshdan boshlab bolalarga: Yuqori nafas yo‘llarining infeksiyalari: faringit, laringit, tonzillit, sinusit, o‘tkir gaymorit; Quyi nafas yo‘llarining infeksiyalari: bronxit, pnevmoniya; O‘tkir o‘rta quloq otiti; Teri va teri osti yog‘ qavatining asoratlanmagan infeksiyalari: follikulit, furunkulez, saramas, impetigo, jarohat infeksiyasi; Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellulare chaqirgan tarqalgan mikobakterial infeksiyalarni davolash va oldini olish uchun qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Oradro preparati ichga, chaynamasdan va maydalamasdan, butun holda, ko‘p bo‘lmagan miqdordagi suv bilan, ovqatlanishdan qat‘iy nazar sutkaning istalgan vaqtida (aynan bir vaqtda bo‘lsa afzal) qabul qilinadi. Preparatni qabul qilish vaqti o‘tkazib yuborilganida o‘tkazib yuborilgan dozani iloji boricha ertaroq qabul qilish kerak. Biroq, agar navbatdagi qabulni vaqti yaqinlashgan bo‘lsa, u holda o‘tkazib yuborilgan dozani kompensasiya qilish maqsadida preparatning dozasini ikki marta oshirish mumkin emas. Kattalar va 12 yoshdan oshgan bolalarga odatda 250 mg dan har 12 soatda buyuriladi. Og‘ir infeksiyalarda dozasi har 12 soatda 500 mg gacha oshirilishi mumkin. Odatdagi davolash davomiyligi 6-14 kunni tashkil etadi. Helicobacter pylori eradikasiyasi uchun 250-500 mg dan sutkada 2 marta, odatda 7-14 kun davomida, boshqa dori vositalari bilan majmuada buyuriladi. Mycobacterium avium infeksiyasi bo‘lgan pasientlarda boshlang‘ich doza 500 mg ni tashkil etadi, har 12 soatda buyuriladi. Agar 3-4 hafta davomida klinik yoki bakteriologik ma‘lumotlar asosida yaxshilanish kuzatilmasa, u holda doza sutkada ikki marta 1000 mg gacha oshirilishi mumkin. OITS bilan xastalangan bemorlarda MAC chaqirgan disseminasiyalangan infeksiyani davolash preparatning klinik yoki mikrobiologik samaradorligi qancha davom etsa, shuncha davom ettirish tavsiya etiladi. Klaritromisinni boshqa antibakterial dori vositalari bilan birga qo‘llash kerak. Odontogen infeksiyalarni davolashda tavsiya etilgan doza 250 mg ni tashkil etadi, har 12 soatda 5 kun davomida qabul qilinadi. Keksa yoshdagi pasientlar Keksa yoshdagi pasientlar uchun kattalar uchun mo‘ljallangan dozalarda qo‘llanadi. Jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda qo‘llanishi Buyraklar faoliyati normal bo‘lganida kuchsiz ifodalangan va o‘rtacha darajadagi jigar yetishmovchiligida dozaga tuzatish kiritish talab etilmaydi. Buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda qo‘llanishi Kreatinin klirensi minutiga 30 ml dan kam, buyrak faoliyatini buzilishlari bo‘lgan pasientlarda klaritromisinning dozasi 2 martaga kamaytirilishi kerak, ya‘ni sutkada bir marta 250 mg gacha yoki og‘irroq infeksiyalarda 250 mg sutkada ikki marta bo‘lishi kerak. Bunday pasientlarda davolash 14 kundan ortiq davom etmasligi kerak. Nojo‘ya ta‘sirlari Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: tez-tez – diareya, qusish, qorinda og‘riq, ko‘ngil aynishi; kam hollarda – glossit, stomatit, og‘iz bo‘shlig‘i shilliq qavatini kandidozi, til va tishlar rangini o‘zgarishi (qaytuvchan), jigar faoliyatini buzilishi, shu jumladan transaminazalarning faolligini o‘tkinchi oshishi va sariqlik bilan yoki sariqliksiz kechuvchi gepatosellyulyar va/yoki xolestatik gepatit (jigar faoliyatini buzilishi og‘ir darajada bo‘lishi mumkin va odatda qaytuvchan bo‘ladi), o‘tkir pankreatit, soxta membranoz kolit (o‘rtacha darajadan hayot uchun havf tug‘diruvchi darajagacha bo‘lishi mumkin). Jigar yetishmovchiligidan yagona o‘lim holati qayd etilgan, bu odatda jiddiy yondosh kasalliklari mavjud bo‘lganida va/yoki boshqa dori vositalari bilan bir vaqtda qo‘llanganida kuzatilgan Nerv tizimi tomonidan: tez-tez emas – o‘tkinchi bosh og‘riqlari, bosh aylanishi, bezovtalik, uyqusizlik, qo‘rqinchli tushlar ko‘rish, quloqlarni shang‘illashi; kam hollarda – tirishishlar; juda kam hollarda – mialgiya, paresteziyalar, ongni chalkashishi, dezorientasiya, gallyusinasiyalar, psixoz va depersonalizasiya. Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: kam hollarda – qorinchalar taxikardiyasi, “piruet” tipidagi qorinchalar aritmiyasi, qorinchalarni lipillashi va xilpillashi, elektrokardiogrammada QT oralig‘ini uzayishi (boshqa makrolidlarda bo‘lgani kabi). Sezgi a‘zolari tomonidan: juda kam hollarda – quloqlarda shovqin, quloqlarni shang‘illashi, hid bilishni buzilishi, ta‘m bilishni buzilishi (disgevziya); yakka hollarda – preparat bekor qilinganidan so‘ng o‘tib ketuvchi eshitishni yo‘qolishi. Siydik chiqarish tizimi tomonidan: juda kam hollarda – interstisial nefrit va buyrak yetishmovchiligini rivojlanishi. Allergik reaksiyalar: tez-tez emas – teri toshmasi, qichishish, eshakemi, terini qizarishi; kam hollarda – anafilaktik reaksiyalar, havfli ekssudativ eritema (Stivens-Djonson sindromi), toksik epidermal nekroliz. Laborator ko‘rsatkichlar: tez-tez emas – “jigar” transaminazalari, bilirubinning darajasini oshishi; juda kam hollarda – leykopeniya, trombositopeniya, protrombin vaqtini uzayishi, giperkreatininemiya, gipoglikemiya (gipoglikemik dori vositalari bilan bir vaqtda qabul qilinganida). Boshqalar: odatda kuzatilmaydigan qon ketishlar, qon quyilishi, mialgiya, preparat uzoq muddat yoki takroran qo‘llanganida superinfeksiya (mikroorganizmlarda chidamlilikni rivojlanishi) rivojlanishi mumkin. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Klaritromisinga, preparatning boshqa komponentlariga yoki makrolidlar guruhiga mansub antibiotiklarga yuqori sezuvchanlik; Porfiriya; Quyidagi preparatlar: astemizol, sizaprid, pimozid, terfenadinni bir vaqtda qabul qilish (chunki QT oraliqni uzayishiga va yurak aritmiyalari, jumladan qorinchalar taxikardiyasi, qorinchalar fibrillyasiyasi hamda “piruet” turidagi qorinchalar taxikardiyasini rivojlanishiga olib kelishi mumkin); Klaritromisin va ergotamin yoki digidroergotaminni bir vaqtda qo‘llash (chunki ergotoksiklikka olib kelishi mumkin); Homiladorlikni I uch oyligi; Laktasiya davri; 12 yoshgacha bo‘lgan bolalarga qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Klaritromisin verapamil (kalsiy kanallarini bloklaydigan preparat) bilan birga qabul qilinganida arterial bosim pasayishi, bradiaritmiya va sut kislotali asidoz rivojlanishi mumkin. Teofillinning yuqori dozalari bilan davolanayotgan pasientlarda qon zardobida teofillinning konsentrasiyasini nazorat qilish kerak, u klaritromisin bilan birga qabul qilish sababli oshishi mumkin. Sog‘lom katta yoshdagi pasientlarda kuniga 40 mg omeprazolni qabul qilish fonida klaritromisinni 500 mg dan har 8 soatda qabul qilish omeprazolning Css oshishiga olib kelgan (Cmax, AUC, T1/2 muvofiq ravishda 30%, 89% va 34% ga oshgan). Me‘da shirasining rN qiymati omeprazol bilan monoterapiyada 5,2 va klaritromisin bilan birga qabul qilinganida 5,7 bo‘lgan. Klaritromisinni ranitidin vismut sitrati bilan majmuada qo‘llash plazmada ranitidinning konsentrasiyasini (57%), vismutnikini (48%) va 14-gidroksi-klaritromisinnikini (31%) ga oshishiga olib kelgan. Ushbu samarasi klinik ahamiyatga ega emas. OITV bilan infeksiyalangan katta yoshdagi pasientlarga klaritromisin (250 mg tabletka) va zidovudinni bir vaqtda qo‘llash zidovudinning muvozanatli konsentrasiyasini pasayishiga olib kelishi mumkin. Klaritromisin va zidovudinning dozalarini tanlash kerak. Antibiotikni qabul qilish OITV bilan infeksiyalangan katta yoshdagi pasientlarda didanozinning farmakokinetikasiga statistik ahamiyatli ta‘sir ko‘rsatmaydi. Flukonazol 200 mg dozada har kuni va klaritromisin sutkada 1 g dozada birga qabul qilinganida klaritromisinning muvozanatli konsentrasiyasi va AUC muvofiq ravishda 33% va 18% ga oshishi mumkin. Klaritromisinning dozasiga tuzatish kiritish talab etilmaydi. Klaritromisin va ritonavir, atazanavir yoki boshqa proteaza ingibitorlari bir vaqtda buyurilganida klaritromisinning AUC qiymati 77% ga oshadi, 14-gidroksi-klaritromisinning AUC qiymati esa 100% ga pasayadi. Buyrak faoliyati normal bo‘lgan pasientlarda dozaga tuzatish kiritish talab etilmaydi, kreatinin klirensi minutiga 30-60 ml bo‘lgan pasientlarda klaritromisinning dozasini 50% ga kamaytirish kerak, kreatinin klirensi minutiga 30 ml dan kam bo‘lgan pasientlarda klaritromisinning dozasini 75% ga kamaytirish kerak. Digoksin va klaritromisinni bir vaqtda olgan bemorlarning plazmasida digoksinning konsentrasiyasini oshishi yuzasidan xabarlar mavjud. Digitalis intoksikasiyasi va potensial letal aritmiyalarni rivojlanishidan saqlanish uchun zardobdagi digoksinning miqdorini doimo nazorat qilish kerak. CYP3A va R-glikoprotein uchun substrat hisoblangan kolxisin va klaritromisin birga buyurilganida, boshqa makrolidlar – CYP3A va R-glikoprotein ingibitorlari kabi, ingibisiya bo‘lishi kolxisinning ta‘sirini kuchayishiga olib kelishi mumkinligi tufayli, kolxisinni toksik ta‘sir qilish simptomlarini aniqlash maqsadida pasientlarni sinchiklab kuzatish kerak. CYP2D6 izofermentining faolligi past bo‘lgan pasientlarda klaritromisin tolterodin bilan birga qo‘llanganida klaritromisin bo‘lganida (CYP3A izofermentlarining ingibitori) tolterodinning dozasini kamaytirish talab etilishi mumkin. Klaritromisin va CYP3A izofermentlari tomonidan birlamchi metabolizmga uchraydigan dori vositalari birga qabul qilinganida ularning konsentrasiyalari o‘zaro oshishi mumkin, bu holat ham terapevtik, ham nojo‘ya samaralarini kuchaytirishi yoki uzaytirishi mumkin. Astemizol, sizaprid, pimozid, terfenadin, ergotamin va boshqa shoxkuya alkaloidlari, alprazolam, midazolam, triazolam bilan birga qo‘llash mumkin emas. Karbamazepin, silostazol, siklosporin, dizopiramid, lovastatin, metilprednizolon, bilvosita antikoagulyantlar (shu jumladan varfarin), xinidin, rifabutin, sildenafil, simvastatin, takrolimus, vinblastin, fenitoin, teofillin va valproat kislotasi bilan ehtiyotkorlik bilan buyuriladi (sitoxrom R450 ning boshqa izofermentlari orqali metabolizmga uchraydilar). Dori vositalarining dozalariga tuzatish kiritish va qon zardobidagi konsentrasiyasini nazorat qilish kerak. Sizaprid, pimozid, terfenadin va astemizol bilan birga qo‘llanganida qonda ularning konsentrasiyalari oshishi, QT oralig‘i uzayishi va yurak aritmiyalari, shu jumladan qorinchalar paroksizmal taxikardiyasi, qorinchalar fibrillyasiyasi, qorinchalar lipillashi yoki xilpillashi, “piruet” turidagi polimorf qorinchalar taxikardiyasi rivojlanishi mumkin. Bunday o‘zaro ta‘sir mexanizmi sitoxrom R450 tizimining boshqa izofermenti tomonidan metabolizmga uchraydigan dori vositalari – fenitoin, teofillin va valproat kislotasi qo‘llanganida kuzatiladi. Yuqorida ko‘rsatilgan preparatlar bir vaqtda buyurilganida ularning qon zardobidagi konsentrasiyasi va EKG ni monitoringi talab etiladi. Klaritromisin triazolamning klirensini kamaytirishi mumkin, va shu orqali uyquchanlikni rivojlanishi va ongni chalkashishi bilan kechuvchi farmakologik samaralarini oshirishi mumkin. Organizmdan chiqarilishi CYP3A izofermentlariga bog‘liq bo‘lmagan benzodiazepinlar (temazepam, nitrazepam, lorazepam) uchun klaritromisin bilan klinik ahamiyatli o‘zaro ta‘sir qilish ehtimoli kam. Efavirenz, nevirapin, rifampisin, rifabutin va rifapentin (sitoxrom R450 induktorlari) klaritromisinning plazmadagi konsentrasiyasini pasaytiradilar va uning terapevtik samarasini susaytiradilar va shu bilan birga 14-gidroksi-klaritromisinning konsentrasiyasini oshiradilar. Ergotamin va digidroergotamin (shoxkuya derivatlari) bilan birga qo‘llash og‘ir darajadagi periferik vazospazm, qo‘l-oyoqlar va boshqa to‘qimalar ishemiyasi, shu jumladan markaziy nerv tizimi ishemiyasi va sezuvchanlikni o‘zgarishlari bilan namoyon bo‘luvchi o‘tkir ergotamin intoksikasiyasiga olib kelishi mumkin. Klaritromisin gidroksimetilglutaril-KoA-reduktaza ingibitorlari – lovastatin va simvastatin bilan bir vaqtda qabul qilinganida rabdomioliz rivojlanganligini juda kam hollari ta‘riflangan. Klaritromisin va makrolidlar guruhiga mansub boshqa antibiotiklar, shuningdek linkomisin va klindamisin o‘rtasida kesishgan chidamlilik rivojlanishi mumkinligiga e‘tibor berish kerak. Klaritromisin va itrakonazol birga qabul qilinganida plazmada preparatlarning konsentrasiyasi ikki tomonlama oshishi mumkin. Ushbu dori vositalarning farmakologik samaralari kuchayishi yoki uzayishi mumkinligi tufayli itrakonazol va klaritromisinni bir vaqtda qabul qilayotgan pasientlarni sinchiklab kuzatish kerak. Klaritromisin (sutkada 1 g) va sakvinavir (yumshoq jelatin kapsulalarda, 1200 mg kuniga 3 marta) bir vaqtda qabul qilinganida sakvinavirning AUC va muvozanatli konsentrasiyasi muvofiq ravishda 177% va 187% ga, klaritromisinniki esa 40% ga oshishi mumkin. Ushbu ikkita dori vositasini cheklangan muddat davomida, yuqorida ko‘rsatilgan dozalar / dori shakllarida birga buyurilganida dozalariga tuzatish kiritish talab etilmaydi. Maxsus ko‘rsatmalar Oradro preparatini homiladorlikda, muqobil davolash bo‘lmagan hollardan tashqari hollarda qo‘llash mumkin emas. Bunday hollarda, shuningdek preparatni qabul qilish vaqtida homiladorlik kuzatilganida homila uchun potensial havfni inobatga olish kerak. O‘rtacha va yaqqol ifodalangan buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarga klaritromisin buyurilganida jigarning funksional holatidan qat‘iy nazar yoki bir martalik dozani kamaytirish, yoki antibiotikni qabul qilishlar o‘rtasidagi oraliqni uzaytirish kerak. Klinika amaliyotida, ayniqsa keksa yoshdagi odamlarga kolxisin klaritromisin bilan majmuada qo‘llanganida kolxisinning toksikligi ta‘riflangan. Ularning ba‘zilari buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan bemorlarda kuzatilgan; bunday pasientlarda bir necha o‘lim hollari kuzatilganligi yuzasidan xabarlar berilgan. Kreatinin klirensi minutiga 25 ml dan kam bo‘lgan pasientlarga va anamnezida o‘tkir porfiriya hollari bo‘lgan pasientlarga klaritromisinni ranitidin vismut sitrati bilan majmuada buyurish tavsiya etilmaydi. Buyrak faoliyati normal bo‘lgan va jigar faoliyatini buzilishi bo‘lgan pasientlarga buyurilganida preparatning dozasiga tuzatish kiritish talab etilmaydi. Preparat jigarda metabolizmga uchraydigan preparatlarni qabul qilish fonida ehtiyotkorlik bilan buyuriladi (qon zardobida ularning konsentrasiyasini o‘lchash tavsiya etiladi). Oradro preparati varfarin yoki boshqa bilvosita antikoagulyantlar bilan birga buyurilganida protrombin vaqtini nazorat qilish kerak. Davolanish vaqtida yoki davolangandan so‘ng og‘ir va davomli diareya rivojlanganida, preparatni zudlik bilan bekor qilish va muvofiq davolashni buyurish talab etiladigan soxta membranoz kolit tashxisini istisno qilish kerak. Klaritromisin bilan davolash o‘tkazilganida gravis miasteniyasining simptomlarini zo‘rayishi va miastenik sindromning simptomlarini paydo bo‘lishi kuzatilgan. Antibiotik asossiz davomli yoki takroriy qo‘llanganida superinfeksiya (sezgir bo‘lmagan bakteriyalar va zamburug‘larni o‘sishi) rivojlanishi mumkin. Ikkilamchi infeksiya rivojlanganida adekvat davolash buyurilishi kerak. Oradro preparati va makrolidlar guruhiga mansub boshqa antibiotiklar, shuningdek linkomisin va klindamisinni o‘rtasida kesishgan rezistentlik rivojlanishi mumkinligini inobatga olish kerak. Klaritromisin Helicobacter pylori ni eradikasiyasi uchun qo‘llanganida antibiotikni qabul qilish tugaganidan so‘ng kamida 4 haftadan keyin qo‘zg‘atuvchini borligiga nazorat tekshiruvini o‘tkazish kerak. Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi Homilador va emizikli ayollarda klaritromisinni qo‘llash havfsizligi o‘rganilmagan. Homiladorlikning I uch oyligida klaritromisinni qo‘llash mumkin emas. Homiladorlikning II va III uch oyliklarida klaritromisinni faqat muqobil davolash bo‘lmaganida va ona uchun preparatni qabul qilishdan kutilgan foyda homila uchun potensial havfdan ustun bo‘lgan holdagina buyurish mumkin. Klaritromisin ko‘krak suti bilan ajralib chiqadi. Laktasiya davrida preparatni buyurish zarurati bo‘lganida emizishni to‘xtatish kerak. Pediatriyada qo‘llanishi 12 yoshgacha bo‘lgan bolalarga preparatni qo‘llash mumkin emas. Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri Klaritromisinni avtotransportni haydash va mexanik vositalarni boshqarish qobiliyatiga ta‘sirini o‘rganish bo‘yicha tadqiqotlar o‘tkazilmagan. Biroq, transport va mexanik vositalarni boshqarishda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak (klaritromisin bilan davolanish vaqtida bosh aylanishi va/yoki dezorientasiya rivojlanishi mumkin). Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: abdominal og‘riq, ko‘ngil aynishi, qusish, diareya, bosh aylanishi, ongni chalkashishi rivojlanishi mumkin. Davolash: dozasi oshirib yuborilganida zudlik bilan me‘dani yuvish va simptomatik davolash o‘tkazish ko‘rsatilgan. Gemodializ va peritoneal dializ qon zardobida klaritromisinning konsentrasiyasini ahamiyatli darajada pasayishiga olib kelmaydi. Chiqarilish shakli Oradro 250 mg: plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. 7 yoki 14 tabletka blisterda. 7 tabletkadan 2 blister yoki 14 tabletkadan 1 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan. Oradro 500 mg: plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. 7 tabletka blisterda. 2 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan. Saqlash sharoiti Yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha beriladi. Ulashish: