JURAZIDIM poroshok 1g N1
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Antibiotiklar
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Seftazidim
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
1
Код ATX:
J01DA11
Инструкция JURAZIDIM poroshok 1g N1
Dori shakli
0,5 ёки 1,0 г кукун, флаконларда.
Qadoqda soni
1
Dozirovkasi
Цефтазидим фақат парентерал қўллаш учун мўлжалланган. Унинг дозаси касалликнинг оғирлиги, қўзғатувчининг тури, беморнинг ёши, вазни, буйраклар фаолиятига қараб шахсий белгиланади. Препарат вена ичига ёки катта думба мушагининг юқори ташқи квадрантига ёки соннинг латерал соҳасига чуқур қилиб юборилади. Цетазидим эритмасини бевосита вена ичига ёки инфузион тизими найчасига юбориш мумкин. Катталарга суткада 1-6 г дан вена ичига ёки мушак ичига буюрилади; юбориш сони – суткада 2-3 марта. Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида 0,5 – 1 г дан ҳар 12 соатда буюрилади. Кўпчилик инфекцияларда самарали доза 1 г ҳисобланади ва ҳар 8 соатда ёки 2 г дан ҳар 12 соатда юборилади. Касалликни оғир кечишида, айниқса иммунитети пасайган пациентларга, шу жумладан нейтропенияли пациентларга, 2 г дан 8 ёки 12 соатда ёки 3 г дан ҳар 12 соатда буюриш лозим. Псевдомонадалар чақирган ўпка инфекцияларида ва муковисцидозли пациентларга суткада 100-150 мг/кг дозада буюрилади; юбориш сони – суткада 3 марта. Оғир ёки ҳаётга ҳавф солувчи инфекцияларда препарат вена ичига 2 г дан ҳар 8 соатда буюрилади. Суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларида препарат вена ичига 2 г дан ҳар 12 соатда буюрилади. Простата безидаги операцияларда инфекцион асоратларни олдини олиш учун анестезия индукциясидан аввал, препарат 1 г дозада юборилади. Иккинчи доза катетер олинаётганида юборилади. Катталар учун қўлланадиган максимал суткалик доза – 6 г. Кекса, айниқса 80 ёшдан ошган пациентларга ўткир касалликларда, цефтазидим клиренси пастлигини ҳисобга олиб, цефтазидимни суткада 3 г дан ошиº бўлмаган дозада буюриш тавсия этилади. 2 ойликдан ошган болаларга препарат суткада 30-100 мкг/кг дозада буюрилади; юбориш сони - суткада 2-3 марта; иммунитети пасайган, муковисцидоз ёки менингит билан касалланган болаларга суткада 150 мг/кг (максимал суткада 6 г) дозада буюрилади; инъекция сони – суткада 3 марта. Янги туғилган ва 2 ойгача бўлаган чақалоқларга препарат суткада 25-60 мг/кг дозада буюрилади; инъекция сони – суткада 2 марта. Буйраклар фаолияти бузилган катталарга (гемодиализда бўлган беморларни ҳам қўшиб) 1 г бошланғич юклама дозадан кейин, креатинин клиренсига қараб дозани камайтириш лозим. Креатинин клиренси Доза 50 мл/мин дан ортиқ (0,83 мл/сек) Ўртача тавсия қилинган Доза 35-50 мл/мин (0,52-0,83 мл/сек) Ҳар 12 соатда 1 г дан 16-30 мл/мин (0,27-0,5 мл/сек) Ҳар 24 соатда 1 г дан 6-15 мл/мин (0,1-0,25 мл/сек) Ҳар 24 соатда 0,5 г дан 5 мл/мин дан кам (0,08 мл/сек) Ҳар 48 соатда 0,5 г дан Гемодиализда бўлган пациентлар Ҳар бир сеансдан кейин 1 г дан Перитонеал диализда бўлган пациентлар Ҳар 24 соатда 0,5 г дан Жадвалда кўрсатилган дозалар тахминий ҳисобланади. Бу тоифадаги пациентларнинг қон зардобидаги цефтазидимни миқдорини назорат қилиш тавсия этилади, унинг дозаси 40 мг/мл дан ошмаслиги керак. Гемодиализ вақтида цефтазидимнинг яримчиқарилиш даври 3-5 соатни ташкил қилади. ҳар бир диализ муолажаси охирида препаратнинг мувофиº дозасини такрорлаш керак. Перитонеал диализ ўтказилишида 2 л диализ суюқлигига препаратни 125 мг дан 250 мг гача бўлган дозада қўшиш мумкин. Мушак ичига юбориш учун препаратни дозаси 0,5 г 1,5 мл, 1,0 г – 3 мл инъекция учун сувда эритилади. Вена ичига юбориш учун препаратни дозаси 0,5 г 5,0 мл, 1,0 г – 10 мл инъекция учун сувда эритилади. Инфузион эритма тайёрлаш учун препаратнинг эритилган эритмаси қўшимча равишда 50-100 мл қуйидаги эритмаларнинг бирида суюлтирилади: натрий хлориднинг инъекция учун 0,9% изотоник эритмаси, Рингер эритмаси, 5 ва 10% глюкоза (декстроза) эритмаси, 5% глюкоза эритмасини 0,9% натрий хлорид эритмаси билан аралашмаси. Инфузия учун фақат янги тайёрланган эритма ишлатилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Цефалоспорин антибиотиклар нефротоксик самарага эга бўлган препаратлар билан бир вақтда буюрилганида, буйраклар томонидан ножўя таъсирларнинг айниқса олдин буйрак касалликлари бўлган ёки буйрак фаолияти бузилган беморларда ривожланиш эҳтимоли ошади. Цефтазидимни аминогликозидлар гуруҳи антибиотиклари билан бир идишда аралаштириш мумкин эмас, чунки бу уларни ўзаро (фаолсизланишига) олиб келади. Ванкомицин цефтазидим билан чўкма ҳосил ºилганлиги учун тўғри келмайди. Бу препаратларни бир найча орқали юбориш зарурати бўлганида, системани ёки вена ичига юбориш учун мосламани яхшилаб ювиш керак. Препаратни «ҳалºали» диуретиклар билан бир ваºтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Цефтазидим ва цефалоспоринлар гуруҳи антибиотикларига нисбатан юқори сезувчанлик.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратида сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.
Maxsus shartlar
Цефтазидим билан даволашдан олдин, пациентда цефтазидим, цефалоспорин ва пенициллин гуруҳи антибиотикларига ёки бошқа препаратларга нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари учрамаганлигини аниқлаш керак. Анамнезида пенициллин гуруҳи антибиотикларига ёки бета-лактамаза таъсирига чидамли бўлган бошқа антибиотикларга аллергик реакциялари бўлган пациентларга, цефтазидимни алоҳида эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Цефтазидимга аллергик реакциялар ривожланганида, препаратни дарҳол бекор қилиш лозим. ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида адреналин, гидрокортизон, антигистамин препаратларини қўллаш ва бошқа шошилинч муолажалар ўтказиш мумкин. Таъсир доираси кенг антибиотикларни, шу жумладан цефтазидимни, узоқ вақт қўлланилиши, уларга сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг (масалан, Candida, Enterococcus) кўпайишига олиб келиши мумкин, бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ёки мувофиқ даволаш ўтказиш талаб қилинади. Даволашда беморнинг ҳолатини доимо баҳолаш зарур. Пенициллинлар ва цефалоспоринлар гуруҳига кирувчи кенг доирали антибиотиклар каби цефтазидим билан даволашда Enterobacter нинг баъзи сезгир штаммларида резистентлик ривожланиши мумкин. Шунинг учун, агарда зарур бўлса, Enterobacter чақирган инфекцияларни даволашда микроорганизмларнинг сезгирлигини вақти-вақти билан текшириб туриш керак. Буйрак етишмовчилигида цефтазидимнинг дозаси буйрак фаолиятининг бузилиш даражасига қараб камайтирилади. Доза тўғри танланмаса неврологик бузилишлар бўлиши мумкин. Цефтазидим сийдикда глюкозани аниқлашнинг ферментатив усулларининг натижаларига таъсир кўрсатмайди, лекин миснинг қайтарилишлили тестларнинг натижаларига, унча катта бўлмаган даражада таъсир қилиши мумкин (Бенидикт, Фелинг, Клинитест). Цефтазидим креатининни ишқорий пикрат тести билан аниқлаш натижаларига таъсир кўрсатмайди. Цефтазидим анамнезида қон кетиши ва меъда-ичак йўлларининг касалликлари (айниқса носпецифик ярали колит) бўлган пациентларга, кутилаётган фойда ва потенциал хавфни синчиклаб таққосланибиб, эҳтиёткорлик билан буюрилади. Цефалоспоринларни қўллашда ичак микрофлорасини бостирилиши туфайли К витаминининг синтези пасаяди. Бу эса К витаминига боғлиқ бўлган қон ивиши омиллари даражасининг камайишига ва кам ҳолларда – гипопротромбинемия ва қон кетишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги, умуман оғир ҳолатдаги ёки ҳолсизланган жигар фаолияти бузилган ва сифатсиз овқатланадиган пациентларда қон кетиш ҳавфи ошади. Цефтазидимни ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал ҳавфдан устун бўлган холдагина қўллаш мумкин. Янги туғилган ва 1 ойгача бўлган чақалоқларга препаратни буюриш зарурати бўлганида, цефтазидимни қўллашдан кутилаётган фойда ва потенциал ҳавфни синчиклаб баҳолаш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, ич қотиши, қорин оғриғи, жигар трансаминазлари ЛДГ, ГГТ ва ИФ; фаоллигини транзитор ошиши; кам – стоматит, колит (шу жумладан псевдомембраноз); Қон ишлаб чиқариш тизими томонидан: эозинофилия, жуда кам – лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, лимфоцитоз; Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, таъм сезишни бузилиши; буйрак фаолиятининг етишмовчилиги бўлган беморларга доза нотўғри танланганида – тремор, талвасалар, энцефалопатия; Аллергик реакциялар: тошма, эшакеми, иситма, қичишиш, эозинофилия; жуда кам – бронхоспазм, АБ пасайиши, ангионевротик шиш; айрим ҳолларда – мультиформ эритема, Стивенс-Жонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз; Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганида – флебит, тромбофле-бит; мушак ичига юборилганида – инъекция ўрнида оғриқ; Бошқалар: гемолизсиз Кумбснинг мусбат реакцияси, қон зардобида креатинин даражасининг транзитор ошиши; Биологик таъсири билан боғлиқ самаралари: суперинфекция (кандидоз, шу жумладан қин шиллиқ қаватининг).
Farmakokinetikasi
Парентерал қўллаш учун цефалоспорин антибиотикларининг III-авлоди ҳисобланади. Бактерицид таъсирга эга. Таъсир механизми цефтазидимни микроорганизмлар ҳужайра деворининг синтезини бузиш қобилиятига асосланган. Кенг доирали таъсирга эга. Кўпчилик бета-лактамазалар таъсирига турғун. Цефтазидим қуйидаги грамманфий бактерияларга нисбатан фаол: Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas spp., (шу жумладан, Pseudomonas pseudomallei), Klebsiella spp, (шу жумладан, Klebsiella pneumoniae), Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia rettgeri, Providencia spp., Escherichia coli, Enterobacter spp., Citrobacter spp., Serratia spp., Salmonella spp., Shigella spp., Yersinia enterocolitica, Pasteurella multocida, Acinetobacter spp., Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Haemophilus influenzae (шу жумладан, ампициллин-резистент штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, шу жумладан, ампициллин-резистент штаммлари); граммусбат бактериялар: Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus epidermidis (метицилинга сезгир штаммлари), Micrococcus spp., Streptococcus pyogenes, (А гуруҳига мансуб β-гемолитик стептококк), Streptococcus нинг В гуруҳи (Streptococcus agalactiae), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus mitis, Streptococcus spp. (Streptococcus faecalis дан ташқари); анаэроб бактериялар: Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Streptococcus spp., Propionibacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Bacteroides spp. (Bacteroides fragilis нинг кўпчилик штаммлари резистент). Цефтазидим метициллин-резистент стафилококклар, Streptococcus faecalis ва бошқа Еnterococci, Listeria monocytogenes, Campilobacter spp. ва Clostridium difficile га нисбатан фаол эмас.
Farmakodinamikasi
Препарат юборилганидан кейин цефтазидим организмда тез тақсимланади ва кўпчилик тўқималарда ва организмнинг суюқликларида, шу жумладан синовиал, перикардиал ва перитонеал суюқликларда, ўт, балғам, сийдикда терапевтик концентрацияга эришади. Цефтазидим, шунингдек, суяклар, миокард, ўт пуфаги девори, тери ва юмшоқ тўқималарда тақсимланиб, инфекцион касалликларни даволаш учун етарли бўлган концентрацияни ҳосил қилади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Цефтазидим зарарланмаган гематоэнцефалоик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Менингитда орқа мия суюқлигида терапевтик концентрацияларда аниқланади. Плазма оқсиллари билан (қайтувчан) боғланади-15% бунда плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси концентрацияга боғлиқ бўлмайди. Боғланмаган ҳолдаги цефтазидим бактерицид таъсир кўрсатади. Препарат мушак ичига 500 мг ва 1 г дозада юборилганда Смах га 1 соатдан кейин эришилади ва у мувофиқ равишда 17 мкг/мл ва 39 мкг/мл ни ташкил қилади; шу дозаларда вена ичига юборилганда – 42 мкг/мл ва 69 мкг/мл. Цефтазидимнинг қон плазмасидаги терапевтик концентрацияси 8-12 соат давомида сақланиб туради, бунда концентрация катталиги 6-8 соат давомида 4 мкг/мл га тенг бўлади. Vd = 0,21–0,28 л/кг ни ташкил қилади. Цефтазидим юмшоқ тўқималарда, буйракда, ўпкада, суякларда, бўғимларда, сероз бўшлиқларда тўпланади. Цефтазидим метаболизмга учрамайди. Цефтазидим сийдик билан ўзгармаган ҳолда, асосан калавачалар фильтрацияси орқали ажралиб чиқади. Буйрак фаолияти меъёрида бўлган беморларда Т1/2 1,8 соатни ташкил қилади. Цефтазидим дозасининг тахминан 80-90% 24 соат давомида сийдик орқали ажралиб чиқарилади. Буйрак фаолияти бузилган беморларда Т1/2 2,2 соатни ташкил қилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: бош айланиши, парестезиялар, бош оғриғи, талвасага тушиш (тиришиш), лаборатория текшириши натижаларининг ўзгариши. Даволаш: зарур бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади, оғир ҳолларда гемодиализ ўтказилиши самарали хисобланади. Махсус антидоти мавжуд эмас.
Umumiy ma'lumot
JURAZIDIM poroshok 1g N1 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar JURAZIDIM JURAZIDIMUM Preparatning savdo nomi: Jurazidim Ta‘sir etuvchi modda (XPN): seftazidim. Dori shakli: in‘eksion eritma tayyorlash uchun kukun Tarkibi: faol modda: 0,5 g, 1 g seftazidim seftazidim pentagidrat xisobida; yordamchi modda: natriy karbonat. Ta‘rifi: kristall, oq yoki oq och sariq tus rangla kukun Farmakoterapevtik guruhi: antibiotiklar (sefalosporinlar guruhi). ATX kodi: J01DA11 Farmakologik xususiyatlari Parenteral qo‘llash uchun sefalosporin antibiotiklarining III-avlodi hisoblanadi. Bakterisid ta‘sirga ega. Ta‘sir mexanizmi seftazidimni mikroorganizmlar hujayra devorining sintezini buzish qobiliyatiga asoslangan. Keng doirali ta‘sirga ega. Ko‘pchilik beta-laktamazalar ta‘siriga turg‘un. Seftazidim quyidagi grammanfiy bakteriyalarga nisbatan faol: Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas spp., (shu jumladan, Pseudomonas pseudomallei), Klebsiella spp, (shu jumladan, Klebsiella pneumoniae), Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia rettgeri, Providencia spp., Escherichia coli, Enterobacter spp., Citrobacter spp., Serratia spp., Salmonella spp., Shigella spp., Yersinia enterocolitica, Pasteurella multocida, Acinetobacter spp., Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Haemophilus influenzae (shu jumladan, ampisillin-rezistent shtammlari), Haemophilus parainfluenzae, shu jumladan, ampisillin-rezistent shtammlari); grammusbat bakteriyalar: Staphylococcus aureus (metisillinga sezgir shtammlari), Staphylococcus epidermidis (metisilinga sezgir shtammlari), Micrococcus spp., Streptococcus pyogenes, (A guruhiga mansub β-gemolitik steptokokk), Streptococcus ning V guruhi (Streptococcus agalactiae), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus mitis, Streptococcus spp. (Streptococcus faecalis dan tashqari); anaerob bakteriyalar: Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Streptococcus spp., Propionibacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Bacteroides spp. (Bacteroides fragilis ning ko‘pchilik shtammlari rezistent). Seftazidim metisillin-rezistent stafilokokklar, Streptococcus faecalis va boshqa Yenterococci, Listeria monocytogenes, Campilobacter spp. va Clostridium difficile ga nisbatan faol emas. Farmakokinetikasi Preparat yuborilganidan keyin seftazidim organizmda tez taqsimlanadi va ko‘pchilik to‘qimalarda va organizmning suyuqliklarida, shu jumladan sinovial, perikardial va peritoneal suyuqliklarda, o‘t, balg‘am, siydikda terapevtik konsentrasiyaga erishadi. Seftazidim, shuningdek, suyaklar, miokard, o‘t pufagi devori, teri va yumshoq to‘qimalarda taqsimlanib, infeksion kasalliklarni davolash uchun yetarli bo‘lgan konsentrasiyani hosil qiladi. Yo‘ldosh orqali o‘tadi, ko‘krak suti bilan ajralib chiqadi. Seftazidim zararlanmagan gematoensefaloik to‘siq orqali yomon o‘tadi. Meningitda orqa miya suyuqligida terapevtik konsentrasiyalarda aniqlanadi. Plazma oqsillari bilan (qaytuvchan) bog‘lanadi-15% bunda plazma oqsillari bilan bog‘lanish darajasi konsentrasiyaga bog‘liq bo‘lmaydi. Bog‘lanmagan holdagi seftazidim bakterisid ta‘sir ko‘rsatadi. Preparat mushak ichiga 500 mg va 1 g dozada yuborilganda Smax ga 1 soatdan keyin erishiladi va u muvofiq ravishda 17 mkg/ml va 39 mkg/ml ni tashkil qiladi; shu dozalarda vena ichiga yuborilganda – 42 mkg/ml va 69 mkg/ml. Seftazidimning qon plazmasidagi terapevtik konsentrasiyasi 8-12 soat davomida saqlanib turadi, bunda konsentrasiya kattaligi 6-8 soat davomida 4 mkg/ml ga teng bo‘ladi. Vd = 0,21–0,28 l/kg ni tashkil qiladi. Seftazidim yumshoq to‘qimalarda, buyrakda, o‘pkada, suyaklarda, bo‘g‘imlarda, seroz bo‘shliqlarda to‘planadi. Seftazidim metabolizmga uchramaydi. Seftazidim siydik bilan o‘zgarmagan holda, asosan kalavachalar filtrasiyasi orqali ajralib chiqadi. Buyrak faoliyati me‘yorida bo‘lgan bemorlarda T1/2 1,8 soatni tashkil qiladi. Seftazidim dozasining taxminan 80-90% 24 soat davomida siydik orqali ajralib chiqariladi. Buyrak faoliyati buzilgan bemorlarda T1/2 2,2 soatni tashkil qiladi. Qo‘llanilishi Preparatga sezgir bo‘lgan mikroorganizmlar chaqirgan quyidagi infeksion-yallig‘lanish kasalliklarini (mono- yoki aralash infeksiyalar) davolash: -og‘ir infeksiyalar (sepsis, septisemiya, bakteriemiya, peritonit, meningit, immuniteti pasaygan pasientlardagi infeksiyalar; jadal davolash bo‘limlari pasientlaridagi infeksiyalar, masalan infisirlangan kuyishlar); -suyak va bo‘g‘imlar infeksiyalari (septik artrit, osteomielit, bakterial bursit); -nafas yo‘llari infeksiyalari (o‘tkir va surunkali bronxit, infisirlangan bronxoektazlar, grammusbat mikroorganizmlar chaqirgan pnevmoniya, o‘pka absessi, plevra empiemasi); -siydik chiqarish yo‘llari infeksiyalari (o‘tkir va surunkali pielonefrit, pielit, prostatit, sistit, uretrit /bakterial/, buyrak absessi); -teri va yumshoq to‘qimalar infeksiyalari (mastit, jarohat infeksiyalari, teri yaralari, sellyulit, saramas, infisirlangan kuyishlar); -me‘da-ichak yo‘llari, o‘t-safro chiqarish yo‘llari va qorin bo‘shlig‘ining infeksiyalari (peritonit, enterokolit, divertikulit, kichik chanoq a‘zolarining yallig‘lanishi, xolesistit, xolangit, o‘t pufagi empiemasi); -ginekologik infeksiyalar; -quloq, tomoq va burun infeksiyalari (o‘rta otit, sinusit, mastoidit); -so‘zak (ayniqsa, penisillinlarga yuqori sezuvchanligi bo‘lgan pasientlarda); -gemodializ va peritoneal dializ, hamda uzluksiz ambulator peritoneal dializ bilan bog‘liq bo‘lgan infeksiyalar; -prostata bezidagi operasiyalarda infeksion asoratlarni oldini olish (transuretral rezeksiya). Seftazidimni mikroorganizmlarning sezgirligi to‘g‘risidagi ma‘lumotlar olingunicha birinchi tanlov preparati sifatida boshqa antibakterial vositalari bilan ºo‘shmasdan ishlatish mumkin. Seftazidimni beta-laktamazaga chidamli bo‘lgan ko‘pchilik antibiotiklar va aminoglikozidlar bilan birga qo‘llash mumkin. Seftazidimni anaerob infeksiyalarda, agarda Bacteroides fragilis ni bo‘lishi taxmin qilinayotgan bo‘lsa, boshqa antibiotiklar bilan birga qo‘llash mumkin. Qo‘llash usuli va dozalari Seftazidim faqat parenteral qo‘llash uchun mo‘ljallangan. Uning dozasi kasallikning og‘irligi, qo‘zg‘atuvchining turi, bemorning yoshi, vazni, buyraklar faoliyatiga qarab shaxsiy belgilanadi. Preparat vena ichiga yoki katta dumba mushagining yuqori tashqi kvadrantiga yoki sonning lateral sohasiga chuqur qilib yuboriladi. Setazidim eritmasini bevosita vena ichiga yoki infuzion tizimi naychasiga yuborish mumkin. Kattalarga sutkada 1-6 g dan vena ichiga yoki mushak ichiga buyuriladi; yuborish soni – sutkada 2-3 marta. Siydik chiqarish yo‘llarining infeksiyalarida 0,5 – 1 g dan har 12 soatda buyuriladi. Ko‘pchilik infeksiyalarda samarali doza 1 g hisoblanadi va har 8 soatda yoki 2 g dan har 12 soatda yuboriladi. Kasallikni og‘ir kechishida, ayniqsa immuniteti pasaygan pasientlarga, shu jumladan neytropeniyali pasientlarga, 2 g dan 8 yoki 12 soatda yoki 3 g dan har 12 soatda buyurish lozim. Psevdomonadalar chaqirgan o‘pka infeksiyalarida va mukovissidozli pasientlarga sutkada 100-150 mg/kg dozada buyuriladi; yuborish soni – sutkada 3 marta. Og‘ir yoki hayotga havf soluvchi infeksiyalarda preparat vena ichiga 2 g dan har 8 soatda buyuriladi. Suyaklar va bo‘g‘imlarning infeksiyalarida preparat vena ichiga 2 g dan har 12 soatda buyuriladi. Prostata bezidagi operasiyalarda infeksion asoratlarni oldini olish uchun anesteziya induksiyasidan avval, preparat 1 g dozada yuboriladi. Ikkinchi doza kateter olinayotganida yuboriladi. Kattalar uchun qo‘llanadigan maksimal sutkalik doza – 6 g. Keksa, ayniqsa 80 yoshdan oshgan pasientlarga o‘tkir kasalliklarda, seftazidim klirensi pastligini hisobga olib, seftazidimni sutkada 3 g dan oshiº bo‘lmagan dozada buyurish tavsiya etiladi. 2 oylikdan oshgan bolalarga preparat sutkada 30-100 mkg/kg dozada buyuriladi; yuborish soni – sutkada 2-3 marta; immuniteti pasaygan, mukovissidoz yoki meningit bilan kasallangan bolalarga sutkada 150 mg/kg (maksimal sutkada 6 g) dozada buyuriladi; in‘eksiya soni – sutkada 3 marta. Yangi tug‘ilgan va 2 oygacha bo‘lagan chaqaloqlarga preparat sutkada 25-60 mg/kg dozada buyuriladi; in‘eksiya soni – sutkada 2 marta. Buyraklar faoliyati buzilgan kattalarga (gemodializda bo‘lgan bemorlarni ham qo‘shib) 1 g boshlang‘ich yuklama dozadan keyin, kreatinin klirensiga qarab dozani kamaytirish lozim. Kreatinin klirensi Doza 50 ml/min dan ortiq (0,83 ml/sek) O‘rtacha tavsiya qilingan Doza 35-50 ml/min (0,52-0,83 ml/sek) Har 12 soatda 1 g dan 16-30 ml/min (0,27-0,5 ml/sek) Har 24 soatda 1 g dan 6-15 ml/min (0,1-0,25 ml/sek) Har 24 soatda 0,5 g dan 5 ml/min dan kam (0,08 ml/sek) Har 48 soatda 0,5 g dan Gemodializda bo‘lgan pasientlar Har bir seansdan keyin 1 g dan Peritoneal dializda bo‘lgan pasientlar Har 24 soatda 0,5 g dan Jadvalda ko‘rsatilgan dozalar taxminiy hisoblanadi. Bu toifadagi pasientlarning qon zardobidagi seftazidimni miqdorini nazorat qilish tavsiya etiladi, uning dozasi 40 mg/ml dan oshmasligi kerak. Gemodializ vaqtida seftazidimning yarimchiqarilish davri 3-5 soatni tashkil qiladi. har bir dializ muolajasi oxirida preparatning muvofiº dozasini takrorlash kerak. Peritoneal dializ o‘tkazilishida 2 l dializ suyuqligiga preparatni 125 mg dan 250 mg gacha bo‘lgan dozada qo‘shish mumkin. Mushak ichiga yuborish uchun preparatni dozasi 0,5 g 1,5 ml, 1,0 g – 3 ml in‘eksiya uchun suvda eritiladi. Vena ichiga yuborish uchun preparatni dozasi 0,5 g 5,0 ml, 1,0 g – 10 ml in‘eksiya uchun suvda eritiladi. Infuzion eritma tayyorlash uchun preparatning eritilgan eritmasi qo‘shimcha ravishda 50-100 ml quyidagi eritmalarning birida suyultiriladi: natriy xloridning in‘eksiya uchun 0,9% izotonik eritmasi, Ringer eritmasi, 5 va 10% glyukoza (dekstroza) eritmasi, 5% glyukoza eritmasini 0,9% natriy xlorid eritmasi bilan aralashmasi. Infuziya uchun faqat yangi tayyorlangan eritma ishlatiladi. Nojo‘ya ta‘sirlari Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: diareya, ko‘ngil aynishi, qusish, ich qotishi, qorin og‘rig‘i, jigar transaminazlari LDG, GGT va IF; faolligini tranzitor oshishi; kam – stomatit, kolit (shu jumladan psevdomembranoz); Qon ishlab chiqarish tizimi tomonidan: eozinofiliya, juda kam – leykopeniya, neytropeniya, agranulositoz, trombositopeniya, limfositoz; Markaziy va periferik nerv tizimi tomonidan: bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, paresteziyalar, ta‘m sezishni buzilishi; buyrak faoliyatining yetishmovchiligi bo‘lgan bemorlarga doza noto‘g‘ri tanlanganida – tremor, talvasalar, ensefalopatiya; Allergik reaksiyalar: toshma, eshakemi, isitma, qichishish, eozinofiliya; juda kam – bronxospazm, AB pasayishi, angionevrotik shish; ayrim hollarda – multiform eritema, Stivens-Jonson sindromi va toksik epidermal nekroliz; Mahalliy reaksiyalar: vena ichiga yuborilganida – flebit, trombofle-bit; mushak ichiga yuborilganida – in‘eksiya o‘rnida og‘riq; Boshqalar: gemolizsiz Kumbsning musbat reaksiyasi, qon zardobida kreatinin darajasining tranzitor oshishi; Biologik ta‘siri bilan bog‘liq samaralari: superinfeksiya (kandidoz, shu jumladan qin shilliq qavatining). Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Seftazidim va sefalosporinlar guruhi antibiotiklariga nisbatan yuqori sezuvchanlik. Dorilar bilan o‘zaro ta‘siri Sefalosporin antibiotiklar nefrotoksik samaraga ega bo‘lgan preparatlar bilan bir vaqtda buyurilganida, buyraklar tomonidan nojo‘ya ta‘sirlarning ayniqsa oldin buyrak kasalliklari bo‘lgan yoki buyrak faoliyati buzilgan bemorlarda rivojlanish ehtimoli oshadi. Seftazidimni aminoglikozidlar guruhi antibiotiklari bilan bir idishda aralashtirish mumkin emas, chunki bu ularni o‘zaro (faolsizlanishiga) olib keladi. Vankomisin seftazidim bilan cho‘kma hosil ºilganligi uchun to‘g‘ri kelmaydi. Bu preparatlarni bir naycha orqali yuborish zarurati bo‘lganida, sistemani yoki vena ichiga yuborish uchun moslamani yaxshilab yuvish kerak. Preparatni «halºali» diuretiklar bilan bir vaºtda ehtiyotkorlik bilan qo‘llash kerak. Maxsus ko‘rsatmalar Seftazidim bilan davolashdan oldin, pasientda seftazidim, sefalosporin va penisillin guruhi antibiotiklariga yoki boshqa preparatlarga nisbatan yuqori sezuvchanlik reaksiyalari uchramaganligini aniqlash kerak. Anamnezida penisillin guruhi antibiotiklariga yoki beta-laktamaza ta‘siriga chidamli bo‘lgan boshqa antibiotiklarga allergik reaksiyalari bo‘lgan pasientlarga, seftazidimni alohida ehtiyotkorlik bilan buyurish kerak. Seftazidimga allergik reaksiyalar rivojlanganida, preparatni darhol bekor qilish lozim. o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalari rivojlanganida adrenalin, gidrokortizon, antigistamin preparatlarini qo‘llash va boshqa shoshilinch muolajalar o‘tkazish mumkin. Ta‘sir doirasi keng antibiotiklarni, shu jumladan seftazidimni, uzoq vaqt qo‘llanilishi, ularga sezgir bo‘lmagan mikroorganizmlarning (masalan, Candida, Enterococcus) ko‘payishiga olib kelishi mumkin, bunday hollarda davolashni to‘xtatish yoki muvofiq davolash o‘tkazish talab qilinadi. Davolashda bemorning holatini doimo baholash zarur. Penisillinlar va sefalosporinlar guruhiga kiruvchi keng doirali antibiotiklar kabi seftazidim bilan davolashda Enterobacter ning ba‘zi sezgir shtammlarida rezistentlik rivojlanishi mumkin. Shuning uchun, agarda zarur bo‘lsa, Enterobacter chaqirgan infeksiyalarni davolashda mikroorganizmlarning sezgirligini vaqti-vaqti bilan tekshirib turish kerak. Buyrak yetishmovchiligida seftazidimning dozasi buyrak faoliyatining buzilish darajasiga qarab kamaytiriladi. Doza to‘g‘ri tanlanmasa nevrologik buzilishlar bo‘lishi mumkin. Seftazidim siydikda glyukozani aniqlashning fermentativ usullarining natijalariga ta‘sir ko‘rsatmaydi, lekin misning qaytarilishlili testlarning natijalariga, uncha katta bo‘lmagan darajada ta‘sir qilishi mumkin (Benidikt, Feling, Klinitest). Seftazidim kreatininni ishqoriy pikrat testi bilan aniqlash natijalariga ta‘sir ko‘rsatmaydi. Seftazidim anamnezida qon ketishi va me‘da-ichak yo‘llarining kasalliklari (ayniqsa nospesifik yarali kolit) bo‘lgan pasientlarga, kutilayotgan foyda va potensial xavfni sinchiklab taqqoslanibib, ehtiyotkorlik bilan buyuriladi. Sefalosporinlarni qo‘llashda ichak mikroflorasini bostirilishi tufayli K vitaminining sintezi pasayadi. Bu esa K vitaminiga bog‘liq bo‘lgan qon ivishi omillari darajasining kamayishiga va kam hollarda – gipoprotrombinemiya va qon ketishiga olib kelishi mumkin. Keksa yoshdagi, umuman og‘ir holatdagi yoki holsizlangan jigar faoliyati buzilgan va sifatsiz ovqatlanadigan pasientlarda qon ketish havfi oshadi. Seftazidimni homiladorlik va laktasiya davrida, faqat ona uchun kutiladigan foyda, homila uchun bo‘lgan potensial havfdan ustun bo‘lgan xoldagina qo‘llash mumkin. Yangi tug‘ilgan va 1 oygacha bo‘lgan chaqaloqlarga preparatni buyurish zarurati bo‘lganida, seftazidimni qo‘llashdan kutilayotgan foyda va potensial havfni sinchiklab baholash lozim. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborish Simptomlari: bosh aylanishi, paresteziyalar, bosh og‘rig‘i, talvasaga tushish (tirishish), laboratoriya tekshirishi natijalarining o‘zgarishi. Davolash: zarur bo‘lganida simptomatik davolash o‘tkaziladi, og‘ir hollarda gemodializ o‘tkazilishi samarali xisoblanadi. Maxsus antidoti mavjud emas. Chiqarilish shakli 0,5 yoki 1,0 g kukun, flakonlarda. Saqlash sharoiti Quruq, yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratida saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan blish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: