OTOFA tomchilar 10ml 2,6%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Quloq hastaliklariga qarshi dorilar
Страна производитель:
Frantsiya
Активное вещество:
Rifamisin
Производитель:
ФАРМАСТЕР
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
S02AA12
Инструкция OTOFA tomchilar 10ml 2,6%
Dori shakli
Қулоқ томчилари 2,6%. 10 мл резина пробкали ва алюмин қопқоқли тўқ флаконда. Ҳар бир флакон пипетка ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Dozirovkasi
Катталарга: – қулоққа 5 томчидан суткада 3 марта ёки препаратни олдиндан шимдирилган докали турундани ташқи эшитиш йўлига суткада 2 марта юборилади. Препарат ноғора бўшлиғини ювиш учун аттиксимон канюля орқали қўлланилиши мумкин. Болаларга - қулоққа 3 томчидан суткада 3 марта ёки препаратни олдиндан шимдирилган докали турундани ташқи эшитиш йўлига суткада 2 марта юборилади. Даволашнинг давомийлиги – 7 кундан ортиқ эмас.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Рифампицин ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин. Сақлаш шароити 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Maxsus shartlar
Қулоқ томчиларини қўллашдан аввал қулоққа совуқ суюқликни тушиши билан боғлиқ бўлган нохуш ҳислардан сақланиш мақсадида флаконни қўлда ушлаб туриб, иситиш тавсия этилади. Препаратни кийимлар билан мулоқатда бўлишидан сақлаш лозим, чунки эритма матода доғларни қолдириши мумкин. Маҳаллий реакциялар: ноғора пардани пушти рангга бўялиши (отоскопияда кўринадиган) кузатилиши мумкин.
Nojo'ya samaralari
Кам ҳолларда – терининг аллергик реакциялари: эшакеми, терини қичишиши, майда нуқтали тери томшмаси кузатилиши мумкин.
Dozani oshirib yuborilishi
Тизимли қон оқимига сўрилиш даражаси паст бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.