RODINIR kapsulalar 300mg N10

Обновлено: 21.07.2022

RODINIR kapsulalar  300mg N10
  • Категория:

    Antibiotiklar

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    sefdinir

  • Производитель:

    Rotapharm Ilaclari Ltd Sti., Турция произведено: Pharma Vision San. Ve Tic. A.S.

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    J01DD15

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция RODINIR kapsulalar 300mg N10

  • Dori shakli

    Капсулалар. 10 капсуладан блистерда. 1 ёки 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Катталар ва ўсмирлардаги инфекцияларни даволаш давомийлиги ва препаратнинг тавсия этилган дозаси қуйида таърифланган; барча инфекцияларда умумий суткалик дозаси 600 мг ни ташкил этади. Препаратни суткада 1 марта 10 кун давомида қўллаш, суткада 2 марта қўллаш каби самаралидир. Пневмонияда ёки тери инфекцияларида препаратни суткада 1 марта қўллаш ўрганилмаган; шу сабабли бундай инфекцияларда цефдинир капсулаларини суткада 2 марта қабул қилиш керак. Цефдинир капсулаларини овқатланиш вақтидан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Катталар ва ўсмирлар (13 ёш ва ундан катта) Инфекциянинг тури Дозаси Давомийлиги Касалхонадан ташқари пневмония 300 мг дан ҳар 12 соатда 10 кун Сурункали бронхитни зўрайиши 300 мг дан ҳар 12 соатда ёки 600 мг дан ҳар 24 соатда 5-10 кун   10 кун Ўткир гайморит 300 мг дан ҳар 12 соатда ёки 600 мг дан ҳар 24 соатда 10 кун   10 кун Фарингит/тонзиллит 300 мг дан ҳар 12 соатда ёки 600 мг дан ҳар 24 соатда 5-10 кун   10 кун Тери ва тери ҳосилаларини асоратланмаган инфекциялари 300 мг дан ҳар 12 соатда 10 кун Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар Креатинин клиренси <30 мл/мин бўлган катта ёшдаги пациентлар учун цефдинирнинг дозаси 300 мг дан суткада 1 марта қабул қилишни ташкил этиши керак. Гемодиализдаги пациентлар Цефдинир гемодиализда организмдан чиқарилади. Доимий гемодиализда бўлган пациентлар учун тавсия этилган бошланғич дозалаш тартиби 300 мг ёки 7 мг/кг дан кунора қабул қилишни ташкил этади. Ҳар бир гемодиализ сеанси тугаганидан сўнг 300 мг (ёки 7 мг/кг) дозани қабул қилиш керак. Навбатдаги дозалари (300 мг ёки 7 мг/кг) кунора қабул қилинади. Болалар 13 ёшдан кичик болаларда цефдинир аниқ дозалаш имконини берувчи дори шаклларида (масалан, суспензия шаклида) қўлланади. Кекса ёшдаги пациентлар Кекса ёшдаги ва нисбатан ёшроқ пациентларда препаратнинг самарадорлиги қиёсий ҳисобланади. Цефдинир барча ёш гуруҳларида яхши ўзлаштирилганлиги туфайли, кекса ёшдаги пациентларда клиник тадқиқотларда нохуш реакциялар, жумладан диареяни ривожланиш тезлигини пастроқ бўлиши кузатилган. Буйрак функциясини аҳамиятли даражада бузилиши бўлмаганида кекса ёшдаги пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Антацидлар (алюминий ёки магний сақловчи антацидлар) 300 мг цефдинирни таркибида алюминий ва магний сақловчи 30 мл антацид билан бир вақтда қўллаш, сўрилиш тезлиги (Сmax) ва даражаси (AUC) ни тахминан 40% га пасайтиради. Сmax эришилгунигача кетган вақт ҳам 1 соатга узаяди. Цефдинирни қўллаш вақтида антацидларни қўллаш зарурати бўлганида цефдинирни антацидни қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки қабул қилгандан сўнг 2 соат ўтгач қабул қилиш керак. Пробенецид Бошқа β-лактам антибиотиклар билан бўлгани каби, пробенецид цефдинирни буйрак орқали чиқарилишини ингибиция қилиб, AUC қийматини тахминан 2 баробар ошишига, цефдинирнинг плазмадаги максимал даражаларини 54% га ошишига ва тахминий ярим чиқарилиш даврини 50% га узайишига олиб келади. Темир препаратлари ва темир билан бойитилган озуқа маҳсулотлари Цефдинир ва 60 мг элементар темир (FeSO4 шаклида) сақловчи дори воситаларни ёки 10 мг элементар темир сақловчи витаминларни бир вақтда қўллаш препаратнинг сўрилиш даражасини мувофиқ равишда 80% ва 31% га пасайтиради. Цефдинир препарати билан даволаниш вақтида темир препаратларини қўллаш зарурати бўлганида уни темир препаратларини қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки қабул қилгандан сўнг 2 соат ўтгач қабул қилиш керак. Элементар темир билан бойитилган озуқа маҳсулотлар (энг аввало, темир билан бойитилган донли нонушталар) ни цефдинирни сўрилишига таъсири ўрганилмаган. Цефдинир қабул қилган пациентларнинг ахлати рангини қизариш ҳолатлари хақида хабар берилган. Кўпчилик ҳолатларда пациентлар шунингдек темир сақловчи препаратларни қабул қилганлар. Қизил ранг меъда-ичак йўлларида цефдинир ёки уни парчаланиш маҳсулотларини ва темирни сўрилмаган комплексини ҳосил бўлиши натижасида ривожланади. Таҳлил натижаларига таъсири Сийдикда кетонларни аниқлашга сохта мусбат реакция таҳлиллар нитропруссид ёрдамида ўтказилганида кузатилиши мумкин, аммо нитроферрицианид ёрдамида ўтказилган таҳлилларда кузатилмайди. Цефдинирни қабул қилиш сийдикда глюкозани аниқлаш Clinitest®, Бенедикт эритмаси ёки Фелинг эритмаси ёрдамида ўтказилганида сохта мусбат реакцияларга олиб келиши мумкин. Глюкозани аниқлаш учун глюкозооксидазани ферментатив реакцияларига (Clinistix® ёки Tes-Tape® кабиларга) асосланган таҳлилларни ўтказиш тавсия этилади. Маълумки, цефалоспоринлар баъзида бевосита Кумбс синамасининг мусбат натижасини индукция қилади.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Анамнезида цефдинирга, цефалоспоринлар синфининг бошқа антибиотикларига ёки дори воситасининг таркибидаги ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    25ºС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Яроқлилик муддати Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Огоҳлантиришлар Цефдинир билан даволанишни бошлашдан олдин анамнезида цефдинирга, бошқа цефалоспоринларга, пенициллинларга ёки бошқа препаратларга юқори сезувчанлик реакциялари борлигини истисно қилиш керак. Агар цефдинир пенициллинга сезгирлиги бўлган пациентларга қўллангса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки анамнезида пенициллинга аллергияси бўлган 10% пациентларда ривожланувчи β-лактам антибиотиклар ўртасидаги кесишган ўта юқори сезувчанлик исботланган. Цефдинирга аллергик реакция ривожланганида препаратни қабул қилишни зудлик билан бекор қилиш керак. Жиддий ўткир ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиши эпинефрин билан даволашни ва бошқа шошилинч чоралар қўллашни, жумладан кислород билан таъминлаш, вена ичига суюқликлар юбориш, вена ичига антигистамин воситалар, кортикостероидлар, вазопрессор аминларни юбориш ва клиник жиҳатдан зарурат бўлганида нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлашни талаб этиши мумкин. Clostridium difficile билан ассоциацияланган диарея (CDAD) деярли барча антибактериал моддалар, жумладан цефдинир қўлланганида кузатилган. CDAD оғирлик даражаси енгил диареядан ўлим билан якунланиши мумкин бўлган колитгача тебраниши мумкин. Антибактериал препаратлар билан даволаш йўғон ичакнинг нормал флорасини ўзгартириб, C. difficile ҳаддан ташқари ўсишига олиб келади. C. difficile CDAD ни ривожланишига олиб келувчи А ва В токсинларни ишлаб чиқаради. C. difficile нинг гипертоксин ишлаб чиқарувчи штаммлари касалланиш ва ўлим кўрчаткичини оширади, чунки ушбу инфекциялар антимикроб даволашга чидамли бўлиши мумкин ва колэктомияни талаб этиши мумкин. Антимикроб воситалар қўлланганидан сўнг диарея ривожланиши мумкин бўлган барча пациентларда CDAD бўлиши эҳтимолини кўриб чиқиш керак. Тиббий анамнез синчиклаб йиғиш керак, чунки антибактериал воситалар қўлланганидан сўнг икки ойдан ортиқ муддат ўтганидан кейин ҳам CDAD ривожланганлиги хақида хабарлар тушган. CDAD га шубҳа қилинганида ёки у тасдиқланганида жорий антибактериал даволашни тўхтатиш талаб этилади. Клиник ҳолатдан келиб чиқиб, пациентга суюқликни ўрнини тўлдириш, электролитлар ва аминокислоталар эритмаларини юбориш, C. difficile ни антибактериал даволаш, жарроҳлик йўли билан даволаш кўрсатилган бўлиши мумкин. Эҳтиёткорлик чоралари Умумий Тасдиқланган ёки асосли шубҳа қилинган бактериал инфекция бўлмаганида цефдинирни буюриш ёки препаратни профилактик буюриш пациент учун фойдаси шубҳали бўлади ва антибиотикларга резистент бактерияларни ривожланиш ҳавфини оширади. Цефдинирни, кенг таъсир доирали бошқа микробларга қарши воситалар (антибиотиклар) каби, анамнезида колит бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Ўткинчи ёки барқарор буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда цефдинирнинг умумий суткалик дозаси камайтирилиши керак, чунки тавсия этилган дозаларда қабул қилиш плазмада цефдинирнинг концентрацияларини юқори даражада ёки узоқ муддат сақланиб туришига олиб келиши мумкин. Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши Тератоген самаралари Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда урғочиларнинг репродуктив кўрсаткичларига ёки болаларни яшовчанлиги, ривожланиши, хулқ-атвори ёки репродуктив функциясига таъсири кузатилмаган. Шундай бўлса-да, ҳомиладор аёлларда етарли даражадаги ва яхши назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларнинг репродуктив функциясига таъсирини ўрганиш одам организми учун таъсир қилишини ҳар доим ҳам башорат қилиш имконини бермаслиги туфайли, ҳомиладорлик вақтида препаратни фақат клиник қўллаш зарурати асосланган ҳолатдагина қўллаш лозим. Тўлғоқ тутиш ва туғруқ вақтида цефдинирни қўллаш ўрганилмаган. Лактация даври Цефдинир 600 мг дозаларда бир марта қабул қилинганидан сўнг она сутида аниқланмаган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш вақтида автотранспортни ҳайдашда ва диққатни юқори даражада жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

  • Nojo'ya samaralari

    Клиник тадқиқотлар Цефдинирнинг ҳавфсизлиги 5093 нафар катталар ва ўсмирлар иштирокида ўтказилган, препарат 600 мг суткалик дозада буюрилган клиник тадқиқотларда ўрганилган. Кўпчилик ножўя кўринишлар енгил даражада бўлган ва препарат бекор қилинганидан кейин мустақил равишда ўтиб кетган. Цефдинир препаратини қўллаш билан боғлиқ бўлган ўлим ҳолатлари ёки давомли ишга яроқсизлик ҳолатлари аниқланмаган. 5093 нафар пациентларнинг 147 нафарида (3%) нохуш реакциялар ривожланганлиги туфайли, даволаш билан бўлиши мумкин, эҳтимол ёки ишончли боғлиқ сифатида баҳоланган. Препаратни бекор қилиш кўпчилик ҳолатларда меъда-ичак йўллари томонидан, одатда диарея ки кўнгил айниши билан намоён бўлувчи бузилишлар билан боғлиқ бўлган. 0,4% пациентлар цефдинирни қўллаш билан боғлиқ бўлган тошма туфайли даволашни тўхтатишган. Қуйидаги нохуш реакциялар аниқланган: Жуда тез-тез: диарея. Тез-тез: вагинал кандидоз (аёлларда), кўнгил айниши, бош оғриғи, қоринда оғриқ, вагинит (аёлларда). Тез-тез эмас: тошма, диспепсия, метеоризм, қусиш, ахлатни бузилиши, анорексия, қабзият, бош айланиши, оғизни қуриши, астения, уйқусизлик, лейкорея (аёлларда), кандидоз, қичишиш, уйқучанлик. Лаборатор кўрсаткичларни, цефдинирни қабул қилиш билан ўзаро боғлиқлигидан қатьий назар, қуйидаги клиник аҳамиятли ўзгаришлари клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида кузатилган. Тез-тез: сийдикда лейкоцитларни ошиши, сийдикда оқсил аниқланиши, гамма-глутамил-трансферазанинг даражасини ошиши*, лимфоцитларни пасайиши, лимфоцитларни ошиши, микрогематурия. Тез-тез эмас: глюкозанинг даражасини ошиши*, сийдикда глюкозанинг даражасини ошиши, лейкоцитларни ошиши, лейкоцитларни пасайиши, аланинаминотрансфераза (АЛТ) нинг даражасини ошиши, эозинофилларнинг даражасини ошиши, сийдикнинг солиштирма зичлигини ошиши, сийдикнинг солиштирма зичлигини пасайиши*, бикарбонатнинг даражасини пасайиши*, фосфорнинг даражасини ошиши*, фосфорнинг даражасини пасайиши*, аспартатаминотрансфераза (АСТ) нинг даражасини ошиши, ишқорий фосфатазанинг даражасини ошиши, қонда мочевина азотининг даражасини ошиши (BUN), гемоглобиннинг даражасини пасайиши, полиморф ядроли нейтрофиллар (ПМН) нинг даражасини ошиши, ПМН нинг даражасини пасайиши, билирубиннинг даражасини ошиши, лактатдегидрогеназанинг даражасини ошиши*, тромбоцитларнинг даражасини ошиши, калийнинг даржасини ошиши*, сийдикнинг рН даражасини ошиши*. *N <3841 ушбу кўрсаткичлар учун. Рўйхатдан ўтказилгандан кейинги қўллаш тажрибаси Лаборатор таҳлил натижаларини, цефдинирни қўллаш билан боғлиқлигидан қатъий назар, қуйидаги нохуш кўринишлар ва ўзгаришлар хақида хабарлар тушган, рйхатдан ўтказилгандан кейин кенг қамровли қўллаш вақтида: шок, кам ҳолларда ўлим билан якунланган анафилаксия, юз ва хиқилдоқни шиши, бўғилиш ҳисси, зардоб касаллиги типидаги реакциялар, конъюнктивит, стоматит, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эксфолиатив дерматит, кўп шаклли эритема, тугунли эритема, ўткир гепатит, холестаз, яшин тезлиги билан кечувчи гепатит, жигар етишмовчилиги, сариқлик, амилазанинг даражасини ошиши, ўткир энтероколит, қонли диарея, геморрагик колит, мелена, сохта мембраноз колит, панцитопения, гранулоцитопения, лейкопения, тромбоцитопения, идиопатик тромбоцитопеник пурпура, гемолитик анемия, ўткир респиратор етишмовчилик, астма ҳуружи, медикаментоз пневмония, эозинофил пневмония, идиопатик интерстициал пневмония, иситма, ўткир буйрак етишмовчилиги, нефропатия, қон кетишини ривожланишига мойиллик, қон ивиши фаолиятини бузилиши, қон томирлар ичида қонни диссеминацияланган ивиши синдроми, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларидан қон кетиши, пептик яра, ичак тутилиши, хушни йўқолиши, аллергик васкулит, цефдинир ва диклофенакни ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли, юрак етишмовчилиги, кўкрак қафасида оғриқ, миокард инфаркти, гипертензия, ихтиёрсиз ҳаракатлар, рабдомиолиз. Цефалоспоринлар синфи учун нохуш кўринишлар Лаборатор кўрсаткичларни умуман цефалоспоринлар синфи антибиотикларига нисбатан қуйидаги нохуш кўринишлари ва ўзгаришлари хақида хабарлар тушган: аллергик реакциялар, анафилаксия, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролик, буйрак дисфункцияси, токсик нефропатия, жигар дисфункцияси, жумладан холестаз, апластик анемия, гемолитик анемия, қон кетиши, қонда глюкозани аниқлаш синамасини сохта мусбат натижаси, нейтропения, панцитопения, агранулоцитоз. Сохта мембраноз колитнинг симптомлари антибиотиклар билан даволаниш вақтида ёки даволашдан кейин ривожланиши мумкин. Айрим цефалоспоринларни қўллаш, хусусан, буйрак функциясини бузилиши бўлган, препаратнинг дозаси қайта ҳисобланмаган пациентларда тиришишларни ривожланиши билан кечган. Даволаш фонида тиришишлар ривожланганида антибиотикни бекор қилиш керак. Клиник зарурат бўлганида тиришишга қарши даволаш буюрилиши мумкин. Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.

  • Farmakokinetikasi

    Таъсир механизми Бошқа цефалоспоринлар каби, цефдинир ҳужайра девори синтезини ингибиция бўлиши натижасида бактерицид таъсир кўрсатади. Цефдинир барча β-лактамаза ферментлари мавжудлигида эмас, балки айримлари мавжудлигида барқарордир. Бунинг натижасида пенициллинлар ва айрим цефалоспоринларга резистент кўпгина микроорганизмлар цефдинирга сезгир ҳисобланадилар. Резистентликни ривожланиш механизми Цефдинирга резистентлик асосан айрим β-лактамазалар томонидан гидролизга учраши, пенициллинни боғлаб олувчи оқсиллар (ПБО) ни ўзгариши ва бактерияларнинг ҳужайра девори ўтказувчанлигини пасайиши орқали ривожланади. Цефдинир Enterobacter spp., Pseudomonas spp., Enterococcus spp. ларнинг кўпчилик штаммлари, пенициллинга резистент стрептококклар ва метициллинга резистент стафилококкларга қарши фаол эмас. H. influenzae нинг β-лактама манфий ампициллинга резистент (BLNAR) штаммлари одатда цефдинирга сезгир эмас. Микробларга қарши фаоллиги Цефдинирни, ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларида қуйидаги микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига қарши фаоллиги намойиш этилган: -       граммусбат бактериялар: Staphylococcus aureus (фақат метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pneumoniae (фақат пенициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pyogenes; -       грамманфий бактериялар: Haemophilus influenza, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis. In vitro шароитида олинган қуйидаги маълумотлар мавжуд, аммо уларнинг клиник аҳамияти номаълум. In vitro шароитида цефдинирнинг минимал ингибиция қилувчи концентрацияси (МИК) қуйидаги микроорганизмларнинг штаммларига (≥ 90%) нисбатан 1 мкг/мл ёки ундан кам қийматни ташкил этади; бироқ клиник тадқиқотларда ушбу микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцияни даволашда цефдинирнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган: -       граммусбат бактериялар: Staphylococcus epidermidis (фақат метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus agalactiae, Viridans гуруҳи Streptococcus; -       грамманфий бактериялар: Citrobacter koseri, Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis. Антибактериал даволашни танлашда микроорганизмларни антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш керак. Бундай текширув ўтказиш имкони бўлмаганида – патоген микроорганизмларни маҳаллий циркуляция ҳусусиятлари ва антибактериал воситаларга резистентликни ривожланиш моделини инобатга олиш керак.

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги Цефдинирнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси капсулалар шаклидаги дозаси қабул қилинганидан сўнг 2-4 соат ўтгач кузатилади. Цефдинирнинг плазмадаги концентрацияси дозаси оширилиши билан ошиб боради, аммо бундай ошиши 300 мг (7 мг/кг) дан 600 мг (14 мг/кг) гача бўлган дозалар диапазонида камроқ пропорционал ҳисобланади. Суспензия соғлом кўнгиллилар томонидан қабул қилинганида цефдинирнинг биокираолишлиги капсулаларга нисбатан 20% ни ташкил этади. Цефдинирнинг биокираолишлиги 300 мг дозали капсулалар қабул қилинганидан сўнг 21% ни ва 600 мг дозали капсулалар қабул қилинганидан сўнг 16% ни ташкил этади. Овқатни таъсири Цефдинир капсулалар шаклида ёғнинг миқдори юқори бўлган овқат билан бирга қабул қилинганида унинг максимал концентрацияси (Сmax) ва “концентрацияси-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) қийматлари мувофиқ равишда 16% ва 10% га пасаяди. Бундай пасайиш клиник жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланмайди. Шундай экан, цефдинирни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Цефдинир капсулалар шаклида катталар томонидан қабул қилинганидан сўнг унинг фармакокинетик кўрсаткичларини ўртача (± СО) қийматлари Дозаси Сmax (мкг/мл) tmax (соат) AUC (мкг∙соат/мл) 300 мг 1,60 (0,55) 2,9 (0,89) 7,05 (2,17) 600 мг 2,87 (1,01) 3,0 (0,66) 11,1 (3,87) Кўп марталик дозаларини қабул қилиш Цефдинир буйрак функцияси нормал бўлган пациентлар томонидан суткада бир ёки икки марта қабул қилинганидан сўнг плазмада тўпланмайди. Тақсимланиши Цефдинирнинг ўртача тақсимланиш ҳажми (Vdarea) катталарда 0,35 л/кг (± 0,29) ни ташкил этади; болаларда (6 ойликдан 12 ёшгача бўлган) цефдинирнинг Vdarea қиймати 0,67 л/кг ни ташкил этади. Цефдинир катталарда ва болаларда плазма оқсиллари билан 60-70% га боғланади; боғланиши концентрациясига боғлиқ эмас. Цефдинир теридаги пўрсилдоқ суюқлигига, муртак тўқимасига, ўпкаларга, буруннинг ёндош бўшлиқлари, ўрта қулоққа яхши ўтади. Цефдинирни орқа мия суюқлигига ўтиши юзасидан маълумотлар йўқ. Метаболизми ва чиқарилиши Цефдинир аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди. Цефдинир асосан буйраклар экскрецияси орқали, плазмадан (t1/2) 1,7 (± 0,6) соатлик ўртача ярим чиқарилиш даври билан чиқарилади. Буйрак функцияси нормал бўлган соғлом кўнгиллиларда буйрак клиренси қиймати 2,0 (± 1,0) мл/мин/кг ни ташкил этади, перорал қабул қилинганида тахминий клиренси эса 300 мг ва 600 мг дозалар қабул қилинганидан сўнг мувофиқ равишда 11,6 (± 6,0) и 15,5 (± 5,4) мл/мин/кг га тенг. 300 мг ва 600 мг дозалар қабул қилинганидан сўнг сийдик билан ўзгармаган шаклда чиқариладиган дозанинг ўртача фоизлардаги қиймати мувофиқ равишда 18,4% (± 6,4) ва 11,6% (± 4,6) ни ташкил этади. Цефдинирнинг клиренси буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда пасаяди. Буйраклар орқали экскрецияси асосий чиқарилиш йўли эканлиги туфайли, буйрак функциясини яққол ифодаланган бузилиши бўлган пациентларда ёки гемодиализга муҳтож пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Махсус гуруҳлар Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар Цефдинирнинг фармакокинетикаси буйрак функциясини турли даражада бузилишлари бўлган 21 нафар катта ёшдаги пациентларда ўрганилган. Цефдинирнинг чиқарилиш тезлиги, перорал қабул қилинганида тахминий клиренси (CL/F) ва буйрак клиренсини пасайиши креатинин клиренсини (CLcr) пасайишига тахминан пропорционал бўлган. Натижада цефдинирнинг плазмадаги концентрацияси буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда буйрак функциясини бузилиши бўлмаган пациентлардагига нисбатан юқори бўлган ва узоқроқ вақт давомида сақланган. CLcr қийматлари минутига 30 дан 60 мл гача бўлган пациентларда Сmax ва t1/2 қийматлари тахминан 2 баробар, AUC қиймати эса тахминан 3 баробар ошган. CLcr <30 мл/мин бўлган пациентларда Сmax қиймати тахминан 2 баробар, t1/2 қиймати эса тахминан 5 баробар, AUC қиймати эса – тахминан 3 баробар ошган. Буйрак функциясини яққол ифодаланган бузилиши (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш тавсия этилади. Гемодиализ Диализ (4 соат давомийликдаги) ёрдамида организмдан 63% цефдинир чиқарилган ва тахминий чиқарилиш ҳажми (t1/2) 16 (±3,5) соатдан 3,2 (±1,2) соатгача камайган. Ушбу пациентлар гуруҳида дозалаш тартибига тузатиш киритиш тавсия этилади. Жигар касаллиги Цефдинир асосан буйраклар орқали чиқарилганлиги ва аҳамиятсиз даражада метаболизмга учраганлиги туфайли, жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда тадқиқотлар ўтказилмаган. Ушбу пациентлар гуруҳида дозага тузатиш киритиш талаб этилади деб тахмин қилинмайди. Кекса ёшдаги пациентлар 300 мг дозаси бир марта қабул қилинганидан сўнг цефдинирнинг фармакокинетикасига ёшни таъсири 19 дан 91 ёшгача бўлган 32 нафар пациентда баҳоланган. Цефдинирнинг тизимли таъсири катта ёшдаги пациентларда (N = 16) аҳамиятли даражада, Сmax қиймати – 44% га, AUC қиймати эса – 86% га ошган. Бундай ошиш цефдинирнинг клиренсини пасайиши натижасида ривожланган. Тахминий тақсимланиш ҳажми шунингдек пасайган, аммо тахминий ярим чиқарилиш даврида аҳамиятли ўзгаришлар (кексалар: 2,2 ± 0,6 соат, ёшлар: 1,8 ± 0,4 соат) кузатилмаган. Цефдинирнинг клиренси, ёшга нисбатан, буйрак функциясини ўзгаришларига кўпроқ боғлиқ бўлганлиги туфайли, агар кекса ёшдаги пациентларда буйрак функциясини яққол бузилиши (креатинин клиренси <30 мл/мин; юқорида Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга қаранг) бўлмаса, дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Жинс ва ирқ Клиник фармакокинетикасини мета таҳлил қилиш натижаларида (N = 217) жинс ва ирқни цефдинирнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсири аниқланмаган.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Одамда цефдинирнинг дозасини ошириб юборилиш юзасидан маълумотлар йўқ. Кемирувчиларда ўткир токсиклигини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг 5600 мг/кг бўлган бир марталик перорал дозаси нохуш самараларни келтириб чиқармаган. Бошқа β-лактам антибиотикларнинг дозаси ошириб юборилганидан сўнг токсикликнинг бегилари ва симптомлари кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада дискомфорт, диарея ва тиришишлардан иборат бўлган. Цефдинир организмдан гемолиз муолажасида чиқарилади. Зарурат бўлганида гемодиализ препаратнинг дозаси ошириб юборилиши натижасида жиддий токсик реакциялар кузатилганида, хусусан, буйрак функциясини бузилишларида ишлатилиши мумкин.

  • Umumiy ma'lumot

    RODINIR kapsulalar 300mg N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA RODINIR RODINIR Preparatning savdo nomi: Rodinir Ta‘sir etuvchi modda (XPN): sefdinir Dori shakli: qattiq jelatin kapsulalar. Tarkibi: Har bir kapsula quyidagilarni saqlaydi: faol modda: sefdinir – 300 mg; yordamchi moddalar: kalsiy karmelloza, magniy stearati, polioksil 40 stearati, suvsiz kolloid kremniy dioksidi; qobig‘ining tarkibi: titan dioksidi, temir (II,III) oksidi, tozalangan suv, jelatin. Ta‘rifi: №1 o‘lchamli, korpusi kulrang rangli, qopqoqchasi qora rangli, tarkibida oq rangdan och-sariq ranggacha bo‘lgan kukun saqlovchi qattiq jelatin kapsulalar. Farmakoterapevtik guruhi: antibiotik (uchinchi avlod sefalosporinlar). ATX kodi: J01DD15 Farmakologik hususiyatlari Sefdinir – yarimsintetik β-laktam antibiotiki bo‘lib, bakteriyalarning hujayra devorlari sintezini bostirishi hisobiga bakterisid ta‘sir ko‘rsatadi. Preparat β-laktamaza ishlab chiqaradigan va penisillinlar hamda boshqa sefalosporinlarga chidamli bo‘lgan ko‘pchilik mikroorganizmlarga ta‘sir qiladi, ammo plazmidalar orqali keng ta‘sir doirasiga ega bo‘lgan ma‘lum β-laktamazalar tomonidan gidrolizlanishi mumkin. Sefdinir ham in vitro sharoitlarda, ham klinika amaliyotida quyidagi mikroorganizmlarning ko‘pchilik shtammlariga nisbatan faoldir: aerob grammusbat mikroorganizmlar: Staphylococcus aureus (shu jumladan, β-laktamaza ishlab chiqaradigan shtammlari), Streptococcus pneumoniae (faqat penisillinga sezgir shtammlari), Streptococcus pyogenes; aerob grammanfiy mikroorganizmlar: Haemophilus influenzae (shu jumladan, β-laktamaza ishlab chiqaradigan shtammlari), Haemophilus parainfluenzae (shu jumladan, β-laktamaza ishlab chiqaradigan shtammlari), Moraxella catarrhalis (shu jumladan, β-laktamaza ishlab chiqaradigan shtammlari). Sefdinir Pseudomonas aeruginosa, Enterobacter spp., Enterococcus spp. va metisillinga chidamli Staphylococcus spp. larga nisbatan faol emas. Farmakokinetikasi So‘rilishi Sefdinir plazmada maksimal konsentrasiyasiga ichga qabul qilingandan so‘ng 2-4 soatdan keyin erishiladi. Biokiraolishligi 300 mg bir martalik dozasi qabul qilinganida 21%, 600 mg dozasi qabul qilinganida esa 16% ni tashkil etadi. Yog‘li ovqat iste‘mol qilinganida qon plazmasidagi maksimal konsentrasiyasi (Smax) va AUC muvofiq ravishda 16% va 10% ga kamayadi. Kattalarda sefdinir kapsulasi ichga qabul qilinganidan so‘ng plazmada farmakokinetik ko‘rsatkichlarini o‘rtacha qiymati (± SO) quyidagi jadvalda keltirilgan: Dozasi Cmax (mkg/ml) tmax(soatlar) AUC (mkg/soat/ml) 300 mg 1,60 (0,55) 2,9 (0,89) 7,05 (2,50) 600 mg 2,87 (1,01) 3,0 (0,66) 11,1 (3,87) Taqsimlanishi Kattalarda sefdinirning o‘rtacha taqsimlanish hajmi 0,35 l/kg, bolalarda (6 oylikdan 12 yoshgacha) – 0,67 l/kg ni tashkil etadi. Preparat terida hosil bo‘lgan pufak suyuqligida, o‘rta quloq suyuqligi, murtaklar, sinus bo‘shliqlari, bronxlarning shilliq qavati, o‘pka to‘qimasida plazmadagi konsentrasiyasining 15-48% konsentrasiyalarda taqsimlanadi. Sefdinir plazma oqsillari bilan 60-70% ga bog‘lanadi, bog‘lanishi preparatning konsentrasiyasiga bog‘liq emas. Metabolizmi va chiqarilishi Sefdinir ahamiyatli darajada metabolizmga uchraydi, asosan buyraklar orqali chiqariladi. Plazmadan o‘rtacha yarim chiqarilish davri 1,7-1,8 soatni tashkil etadi. Buyrak klirensi – 2,0 ml/min/kg ni tashkil etadi. 300 mg va 600 mg dozalari ichga qabul qilinganidan so‘ng klirensi muvofiq ravishda 11,6 ml/min/kg va 15,5 ml/min/kg ni tashkil etadi; siydik bilan muvofiq ravishda 18,4% va 11,6% o‘zgarmagan holda chiqariladi. Qo‘llanilishi Preparatga sezgir mikroorganizmlar tomonidan chaqirilgan yengil darajadan o‘rtacha og‘irlik darajasigacha bo‘lgan infeksion-yallig‘lanish kasalliklari: LOR-a‘zolarining kasalliklari: o‘tkir sinusit, o‘tkir o‘rta quloq otiti, faringit, tonzillit; quyi nafas yo‘llarining infeksiyalari: surunkali bronxitni zo‘rayishi, kasalxonadan tashqari pnevmoniya; teri va yumshoq to‘qimalarning asoratlanmagan infeksiyalarida qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Rodinir kapsulalari ovqatlanishdan qat‘iy nazar ichga sutkada 1-2 marta qabul qilinadi. Dozalash tartibi infeksiyaning xarakteri va og‘irlik darajasi, shuningdek taxmin qilingan qo‘zg‘atuvchining sezgirligiga qarab belgilanadi. Kattalar va 13 yoshdan oshgan bolalarni davolash uchun quyidagi dozalash tartibi tavsiya etilgan: Faringit, tonzillit, surunkali bronxitni zo‘rayishi: 300 mg dan har 12 soatda 5-10 kun davomida yoki 600 mg dan sutkada bir marta 10 kun davomida qabul qilinadi; O‘tkir sinusit: 300 mg dan har 12 soatda yoki 600 mg dan sutkada bir marta 10 kun davomida qabul qilinadi. Kasalxonadan tashqari pnevmoniya, teri va yumshoq to‘qimalarning asoratlanmagan infeksiyalari: 300 mg dan har 12 soatda 10 kun davomida qabul qilinadi. 6 oylikdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalarga preparat quyidagi dozalarda buyuriladi: O‘tkir o‘rta quloq otiti, faringit, tonzillit: 7 mg/kg dan har 12 soatda 5-10 kun davomida yoki 14 mg/kg dan sutkada bir marta 10 kun davomida qabul qilinadi; O‘tkir sinusit: 7 mg/kg dan har 12 soatda yoki 14 mg/kg dan sutkada bir marta 10 kun davomida qabul qilinadi. Teri va yumshoq to‘qimalarning asoratlanmagan infeksiyalari: 7 mg/kg dan har 12 soatda 10 kun davomida qabul qilinadi. Bolalarga preparatning suspenziya dori shaklini buyurish maqsadga muvofiqdir. Buyrak yetishmovchiligida (kreatinin klirensi minutiga 30 ml dan kam bo‘lganida) preparatning dozasi: Kattalar: 300 mg kuniga bir marta qabul qilinadi. 6 oylikdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalar: 7 mg/kg dan sutkada bir marta (sutkada 300 mg gacha) qabul qilinadi. Gemodializda tavsiya etilgan boshlang‘ich dozasi – 300 mg (yoki 6 oylikdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalar uchun 7 mg/kg) ni tashkil etadi, har 48 soatda qabul qilinadi. Har bir gemodializ muolajasi tugaganida 300 mg preparat (yoki 6 oylikdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalar uchun 7 mg/kg) qabul qilish kerak. Navbatdagi dozalari 300 mg (yoki 6 oylikdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalar uchun 7 mg/kg) dan har 48 soatda qabul qilinadi. Nojo‘ya ta‘sirlari Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: ko‘ngil aynishi, diareya; kam hollarda – dispepsiya, gastrit, qusish, qorinda og‘riq, AST, ALT va LDG larning faolligini oshishi; Markaziy nerv tizimi tomonidan: bosh og‘rig‘i, kam hollarda – bosh aylanishi; juda kam hollarda – tirishishlar. Allergik reaksiyalar: anafilaksiya, bronxospazm, hansirash, toshma, eshakemi, yorug‘likka sezuvchanlik reaksiyasini oshishi, qichishish, angionevrotik shish, Stivens-Djonson sindromi, ko‘p shaklli eritema, toksik epidermal nekroliz. Qon yaratish tizimi tomonidan: aplastik anemiya, pansitopeniya, leykopeniya, neytropeniya va agranulositoz. Qon ivish tizimi tomonidan: protrombin vaqtini uzayishi va halqaro normallashtirilgan nisbatni oshishi, gemolitik anemiya va ichki qon ketishi, Kumbs sinamasini musbat bo‘lishi. Siydik chiqarish tizimi tomonidan: buyrak faoliyatini buzilishi, toksik nefropatiya, glyukozuriya, ketonuriya. Boshqalar: superinfeksiya. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Preparatning komponentlariga yoki sefalosporinlar sinfining boshqa antibiotiklariga yuqori sezuvchanlikda qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Tarkibida magniy yoki alyuminiy saqlovchi antasid vositalar, shuningdek temir saqlovchi preparatlar bilan bir vaqtda qo‘llanganida Rodinirning ta‘siri ahamiyatli darajada kamayadi. Rodinir preparatini antasidlar yoki temir saqlovchi preparatlarini qabul qilishdan 2 soat oldin yoki 2 soat keyin qabul qilish kerak. Boshqa β-laktam antibiotiklar qo‘llanganda bo‘lgani kabi, probenesid sefdinirning buyrak orqali chiqarilishini ingibisiya qiladi, natijada plazmada sefdinirning cho‘qqi konsentrasiyasi oshadi. Maxsus ko‘rsatmalar Penisillinga sezgirligi yuqori bo‘lgan pasientlarga sefdinir buyurilganida ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak, chunki anafilaksiyani rivojlanishi bilan kechuvchi kesishgan giperreaktivlik hollari ma‘lum. Har qanday keng ta‘sir doirasiga ega bo‘lgan antibakterial vosita qabul qilinganida soxta membranoz kolit rivojlanishi mumkinligini inobatga olish kerak. Keng ta‘sir doirasiga ega bo‘lgan boshqa antibiotiklar buyurilganida bo‘lgani kabi, preparat bilan uzoq muddat davolash chidamli mikroorganizmlarni rivojlanishi va haddan tashqari ko‘payishiga olib kelishi mumkin. Agar davolanish vaqtida zamburug‘li yoki bakterial superinfeksiya rivojlansa, tegishli muqobil davolash buyuriladi. Sefalosporinlar kam hollarda protrombin faolligini pasaytirishlari mumkin, bu protrombin vaqtini uzayishiga olib keladi. Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi Homiladorlik va laktasiya vaqtida Rodinir preparati ona uchun kutilgan foyda homila yoki go‘dak uchun potensial havfdan ustun bo‘lgan holdagina buyuriladi. Pediatriyada qo‘llanishi 6 oylikkacha bo‘lgan bolalarda sefdinir preparatini qo‘llash samaradorligi va havfsizligi yuzasidan ma‘lumotlar aniqlanmagan. 6 yoshgacha bo‘lgan bolalarda Rodinir preparatining suspenziya shaklini qo‘llash tavsiya etiladi. Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri Preparat bilan davolanish vaqtida avtotransportni haydash va diqqatni jamlash va psixomotor reaksiyalar tezligini talab etuvchi boshqa potensial havfli faoliyat turlarini bajarishda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Sefdinir preparatining dozasini oshirib yuborilishi yuzasidan ma‘lumotlar yo‘q. Kuzatilishi mumkin bo‘lgan simptomlar: ko‘ngil aynishi, qusish, epigastriyda og‘riq, diareya va tirishishlar. Davolash: simptomatik davolash o‘tkaziladi. Sefdinir organizmdan gemodializ yordamida chiqariladi. Zarurat bo‘lganida gemodializ muolajasi jiddiy toksik reaksiyalar kuzatilganida qo‘llanishi mumkin. Chiqarilish shakli Qattiq jelatin kapsulalar. 10 kapsula blisterda. 1 yoki 2 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan. Saqlash sharoiti 25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati  3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?